«Ўздавэнергоназорат» Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг
буйруғи
ЭЛЕКТР УСКУНАЛАРИНИНГ ТУЗИЛИШИ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА VI БЎЛИМ
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишилган ҳолда техник ҳужжат деб топилган, 2006 йил 18 июль 20-15-143/14-сон]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 мартдаги 96-сонли қарори билан тасдиқланган «Электр энергетикада назорат бўйича «Ўздавэнергоназорат» давлат инспекцияси тўғрисида низом»га мувофиқ ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 29 апрелдаги 210-сонли «Собиқ СССР Иттифоқининг қонун ости ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш ишини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорини бажариш мақсадида, буюраман:
1. Илова қилинаётган «Электр ускуналарининг тузилиши қоидалари» (VI бўлими) тасдиқлансин*.
Қоидалар матни рус тилида берилган.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида ҳуқуқий экспертизадан ўтган кунидан бошлаб 10 кун ўтгандан кейин кучга киради.
3. Ушбу буйруқ кучга кирган кунидан бошлаб СССР Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги Бош техник бошқармасининг 1985 йил 6 нашрдаги «Электр ускуналарининг тузилиши қоидалари» 6-бўлими Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўлланилмасин.
4. Мазкур буйруқнинг бажарилиши устидан назоратни ўз зиммамда қолдираман.
Инспекция бошлиғи Б. ҒУЛОМОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 23 июнь,
104-сон