PDF-файлидаги расмий манба
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Энергия таъминоти соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида*
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 13-сон, 122-модда)
«Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2013 йил 15 августдаги 225-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Қуввати 10 кВтдан ортиқ истеъмолчи объектларининг энергия таъминоти лойиҳаларини келишиш тартиби тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;
Истеъмолчиларнинг янги ва реконструкция қилинган электр қурилмаларини эксплуатация қилишга рухсат бериш тартиби тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ;
Истеъмолчиларнинг иссиқликдан фойдаланувчи қурилмаларини ва иссиқлик тармоқларини эксплуатация қилишга рухсат бериш тартиби тўғрисидаги Низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўзлари томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.И. Ибрагимов зиммасига юклансин.
*Ҳужжатнинг рус тилидаги матни (Ўз Р Қ Т, 2014 й., 11-сон, 122-модда)да берилган.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2014 йил 5 март,
52-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 5 мартдаги 52-сон қарорига
1-ИЛОВА
Қуввати 10 киловаттдан ортиқ истеъмолчи объектларининг энергия таъминоти лойиҳаларини келишиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ янгидан ишга туширилаётган ва реконструкция қилинаётган истеъмолчи объектларининг энергия таъминоти (электр энергияси ва иссиқлик таъминоти) лойиҳаларининг (кейинги ўринларда энергия таъминоти лойиҳалари деб аталади) қонун ҳужжатлари ва техник шартлар талабларига мувофиқлигини таъминлаш мақсадида уларни келишиш тартибини ва муддатларини белгилайди.
2. Энергия таъминоти лойиҳалари келишилганлиги тўғрисидаги хулоса (кейинги ўринларда хулоса деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси (кейинги ўринларда «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси деб аталади) ёки унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема ва шакл бўйича берилади.
3. Хулоса юридик ва жисмоний шахсларга ёки энергия таъминоти лойиҳаларини ишлаб чиққан лойиҳа ташкилотига (кейинги ўринларда ариза берувчи деб аталади) берилади ва ариза берувчига энергия таъминоти лойиҳасида назарда тутилган қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш ҳуқуқини беради.
4. Хулоса амал қилиш муддати чекланмаган ҳолда берилади.
II. Рухсат беришга доир талаблар ва шартлар
5. Энергия таъминоти лойиҳасида назарда тутилган қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга рухсат беришга доир талаблар ва шартларга қуйидагилар киради:
ариза берувчи томонидан энергия таъминоти лойиҳаларини ишлаб чиқишда ва келишилган энергия таъминоти лойиҳаларида назарда тутилган қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишда қонун ҳужжатларига риоя этилиши шартлиги;
қурилиш соҳасида энергия таъминоти талаблари юзасидан норматив ҳужжатларга риоя этиш шартлиги;
техник шартлар талабларига риоя этиш шартлиги;
қурилиш-монтаж ишларини келишилган энергия таъминоти лойиҳасида кўрсатилган доирада бажариш.
III. Хулоса олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар
6. Ариза берувчи хулоса олиш учун «Ўздавэнергоназорат» инспекциясига ёки унинг ҳудудий бўлинмаларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
хулоса берилиши учун ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича ариза;
энергия таъминоти лойиҳаси;
энергия таъминоти лойиҳасини ишлаб чиқиш учун асос бўлган техник шартлар нусхалари (агар мавжуд бўлса техник шартларга ўзгартириш ва қўшимчалар) ва ташқи энергия таъминоти лойиҳаси техник шартларни берган ташкилот билан келишилганлиги тўғрисидаги хулоса.
7. Ариза берувчидан ушбу Низомнинг 6-бандида назарда тутилмаган ҳужжатлар тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.
8. Хулоса олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар ариза берувчи томонидан «Ўздавэнергоназорат» инспекциясига ёки унинг ҳудудий бўлинмаларига тўғридан-тўғри, почта алоқаси воситалари орқали ёки электрон шаклда, улар олинганлиги тўғрисида билдиришнома олинган ҳолда тақдим этилади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар ариза берувчининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.
9. Уланган қуввати 750 кВАгача электр қурилмаларининг энергия таъминоти лойиҳалари хулосасини олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар «Ўздавэнергоназорат» инспекциясининг ҳудудий бўлинмаларига (Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаларидан ташқари), уланган қуввати 750 кВА ва ундан ортиқ бўлганлари — «Ўздавэнергоназорат» инспекциясига тақдим этилади.
Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида жойлашган истеъмолчи объектларига хулоса олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар «Ўздавэнергоназорат» инспекциясига тақдим этилади.
10. Хулоса олиш учун «Ўздавэнергоназорат» инспекциясига ёки унинг ҳудудий бўлинмаларига тақдим этилган ҳужжатлар рўйхат бўйича қабул қилинади ва улар дарҳол «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси ёки унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан ҳужжатлар қабул қилинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда ариза берувчига берилади (юборилади).
11. Агар энергия таъминоти лойиҳаси лойиҳа ташкилоти томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ «бир дарча» тамойили бўйича ишлаб чиқилган бўлса, хулоса олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар бевосита энергия таъминоти лойиҳасини ишлаб чиққан лойиҳа ташкилоти томонидан тақдим этилади.
IV. Аризани кўриб чиқиш ва хулосани бериш ёки уни беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш
12. «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси ёки унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан хулоса бериш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилганлиги учун ариза берувчидан йиғим ундирилмайди.
13. «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси ёки унинг ҳудудий бўлинмалари:
кучланиши 1000 В (1 кВ) бўлган электр қурилмалари учун ҳужжатлар қабул қилиб олинган санадан бошлаб уч иш кунидан;
кучланиши 6-10 кВ бўлган электр қурилмалари учун ҳужжатлар қабул қилиб олинган санадан бошлаб беш иш кунидан;
кучланиши 35 кВ ва ундан юқори бўлган электр қурилмалари, шунингдек иссиқлик қурилмалари учун ҳужжатлар қабул қилиб олинган санадан бошлаб етти иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда аризани кўриб чиқади, хулоса беради ёки уни беришни рад этади.
Қуввати 10 киловаттгача бўлган электр қурилмалари учун ҳисоб-китоб-монтаж схемаси энергия таъминоти лойиҳаси ҳисобланади ва келишилмайди.
Хулоса ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича берилади.
14. Агар «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси ёки унинг ҳудудий бўлинмалари хулоса бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш, уни бериш ёки беришни рад этиш муддати мобайнида ариза берувчига хулосани бермаса ёки уни беришни рад этмаса, тадбиркорлик субъекти ушбу Низомнинг 13-бандида назарда тутилган муддатдан кейин «Ўздавэнергоназорат» инспекциясини ёки унинг ҳудудий бўлинмаларини ёзма равишда хабардор қилган ҳолда энергия таъминоти лойиҳасида назарда тутилган қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлади.
Ушбу банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган ҳолатда «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси ёки унинг ҳудудий бўлинмалари тадбиркорлик субъектининг ёзма билдиришномаси олингандан кейин беш иш куни мобайнида унга хулосани бериши шарт. Хулоса олингунига қадар тақдим этилган ҳужжатларнинг улар қабул қилиб олинган сана ҳақида белги қўйилган рўйхати ва тадбиркорлик субъекти томонидан «Ўздавэнергоназорат» инспекциясига ёки унинг ҳудудий бўлинмаларига йўлланган ёзма билдиришнома хулосага тенглаштирилади ва энергия таъминоти лойиҳасида назарда тутилган қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга асос бўлади.
15. «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси ёки унинг ҳудудий бўлинмалари тегишли қарор қабул қилинганидан кейин бир иш кунидан кечикмай ариза берувчига хулосани беради (юборади) ёки хулоса берилиши рад этилганлиги тўғрисида унга ёзма равишда хабар беради.
Хулоса берилганлиги учун йиғим ундирилмайди.
16. Қуйидаги асослар бўйича хулосани бериш рад этилиши мумкин:
ариза берувчи томонидан ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этилиши;
ариза берувчининг рухсат беришга доир талаблар ва шартларга мувофиқ эмаслиги.
Бошқа асосларга кўра, шу жумладан мақсадга мувофиқ эмас деган важлар билан хулосани бериш рад этилишига йўл қўйилмайди.
17. Хулоса беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, рад этиш тўғрисидаги билдиришнома ариза берувчига рад этиш сабаблари, қонун ҳужжатларининг аниқ нормалари ва ариза берувчи кўрсатилган сабабларни бартараф этиб, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади). Ариза берувчи рад этиш сабабларини бартараф этиб ва ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддат хулоса бериш рад этилганлиги ҳақидаги билдиришнома олинган кундан эътиборан ўн иш кунидан кам бўлмаслиги керак.
18. Хулоса беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар ариза берувчи томонидан белгиланган муддатда бартараф этган тақдирда, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш, шу жумладан хулосани бериш ёки уни беришни рад этиш ариза берувчининг рад этиш сабаблари бартараф этилганлиги тўғрисидаги аризаси ва рад этиш сабаблари бартараф этилганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар олинган кундан бошлаб уч иш кунидан кўп бўлмаган муддатда «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси ёки унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан амалга оширилади. Ариза такроран кўриб чиқилганлиги учун ариза берувчидан йиғим ундирилмайди.
19. Ҳужжатларни такроран кўриб чиқишда «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси ёки унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан ариза берувчига илгари ёзма шаклда баён қилинмаган рад этиш сабаблари далил сифатида кўрсатилишига келтирилишига йўл қуйилмайди, илгари кўрсатилган сабаблар бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар билан боғлиқ рад этиш сабаблари бундан мустасно.
20. Хулосани бериш рад этилганлиги ҳақидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин ариза берувчи томонидан топширилган ариза янгидан топширилган ҳисобланади ва «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси ёки унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан умумий асосларда кўриб чиқилади.
21. Ариза берувчи хулосани бериш рад этилганлиги, шунингдек «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси ёки унинг ҳудудий бўлинмалари мансабдор шахсининг хатти-ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
V. Хулосанинг дубликатини бериш
22. Хулоса йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган тақдирда тадбиркорлик субъектининг аризасига кўра унинг дубликати берилади. Хулоса дубликати унинг асл нусхасини берган «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси ёки унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан берилади.
«Ўздавэнергоназорат» инспекцияси ёки унинг ҳудудий бўлинмалари ариза олинган кундан бошлаб уч иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда хулосанинг дубликатини, шунингдек ҳужжат яроқсиз ҳолга келган тақдирда, хулосанинг асл нусхасини бериши (юбориши) шарт.
23. Хулоса дубликати берилганлиги учун тадбиркорлик субъектидан йиғим ундирилмайди.
VI. Хулосанинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш, қайта расмийлаштириш ва бекор қилиш
24. Хулосанинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш, қайта расмийлаштириш ва бекор қилиш «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг тегишли равишда 22 — 25-моддаларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда амалга оширилади.
25. Энергия таъминотининг келишилган лойиҳасида назарда тутилган қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш натижасида фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига зарар етказиш ёхуд бундай зарар етказилишининг реал хавфи яратилиши хулосанинг амал қилишини белгиланган тартибда тўхтатиш учун асос бўлувчи рухсат берувчи талаблар ва шартлар бир марта қўпол равишда бузилишига тегишлидир.
VII. Берилган хулосалар реестри
26. «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси ёки унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан берилган хулосалар реестрини юритади ва уни ўзининг расмий веб-сайтида жойлаштиради.
Берилган хулосалар реестрида тадбиркорлик субъектлари тўғрисидаги қуйидаги асосий маълумотлар бўлиши керак:
тадбиркорлик субъектлари — юридик шахсларнинг номи, уларнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, почта манзили, телефони;
тадбиркорлик субъектлари — жисмоний шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, уларнинг паспортига оид маълумотлар, почта манзили, телефони;
хулоса берилган сана ва унинг рақами;
хулосанинг амал қилишини тўхтатишнинг асоси ва санаси;
хулосани бекор қилишнинг асоси ва санаси;
хулоса дубликатларини беришнинг асоси ва санаси.
27. Берилган хулосалар реестридаги мавжуд маълумотлар юридик ва жисмоний шахсларнинг улар билан танишиши учун очиқдир.
Қуввати 10 киловаттдан ортиқ истеъмолчи объектларининг энергия таъминоти лойиҳаларини келишиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Қуввати 10 киловаттдан ортиқ истеъмолчи объектларининг энергия таъминоти лойиҳаларини келишиш
СХЕМАСИ
Изоҳ:
* Хулоса олиш учун зарур бўлган уланган қуввати 750 кВАгача электр қурилмаларининг энергия таъминоти ҳужжатлари «Ўздавэнергоназорат» инспекциясининг ҳудудий бўлинмаларига, уланган қуввати 750 кВА ва ундан ортиқлари эса — «Ўздавэнергоназорат» инспекциясига тақдим этилади.

Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида жойлашган истеъмолчи объектларига хулоса олиш учун зарур ҳужжатлар «Ўздавэнергоназорат» инспекциясига тақдим этилади.
** Кучланиши 1000 В бўлган электр қурилмалари учун 3 иш куни; кучланиши 6–10 кВ бўлган электр қурилмалари учун 5 иш куни; кучланиши 35 кВ ва ундан юқори бўлган электр қурилмалари учун 7 иш куни.
Қуввати 10 киловаттдан ортиқ истеъмолчи объектларининг энергия таъминоти лойиҳаларини келишиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА

«Ўздавэнергоназорат» инспекцияси
‎ (ёки унинг ҳудудий бўлинмаси) бошлиғига

‎‎______________________________
‎(Ф.И.О.)

Энергия таъминоти лойиҳаси келишилганлиги тўғрисида хулоса бериш учун
‎ АРИЗА

_________________________________________________томонидан ишлаб чиқилган,

‎‎(лойиҳа ташкилотининг номи)

_________________________________________________________га тегишли бўлган

‎‎(тадбиркорлик субъектининг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли*)

‎________________________________________________________________________
(энергия таъминоти лойиҳасининг номи)
‎‎энергия таъминоти лойиҳаси келишилганлиги тўғрисида хулоса беришингизни сўраймиз.
‎‎Илова:___________________________________________________________________
(аризага илова қилинаётган ҳужжатлар рўйхати)

‎‎_____________________

____________‎

‎‎_____________________

‎‎(раҳбар)*

(имзо) ‎

‎‎(Ф.И.О.)

М.Ў. ‎

Сана 20__ йил «____» _________________
Изоҳ: *жисмоний шахслар учун фамилияси, исми, отасининг исми, фуқаронинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг маълумотлари кўрсатилади.
Қуввати 10 киловаттдан ортиқ истеъмолчи объектларининг энергия таъминоти лойиҳаларини келишиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА

Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси
‎(«Ўздавэнергоназорат» инспекцияси)

‎_________________________________________________томонидан ишлаб чиқилган,

‎‎(лойиҳа ташкилотининг номи)

‎‎__________________________________________________ га тегишли бўлган

‎‎(тадбиркорлик субъектининг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли*)

‎________________________________________________________________________

‎‎(энергия таъминоти лойиҳасининг номи, объектнинг жойлашган жойи)

‎‎______________________________________________________________,


‎‎‎лойиҳа келишилганлиги тўғрисида хулоса

Юқорида кўрсатилган лойиҳа кўриб чиқиш натижалари бўйича рухсат беришга доир талаблар ва шартларга мувофиқ келади ва «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси (ёки унинг ҳудудий бўлинмаси) билан келишилган деб ҳисобланади.
‎Энергия таъминоти лойиҳасининг техник тавсифлари ушбу хулосага иловада белгиланган ва хулосанинг ажралмас қисми ҳисобланади**.

«Ўздавэнергоназорат» инспекцияси
‎(ёки унинг ҳудудий бўлинмаси) бошлиғи __________

‎‎_________________

(имзо) ‎

‎‎(Ф.И.О.)

М.Ў.‎

_________ — сон хулоса берилган сана 20_____ йил «____» ______________________.
Изоҳ:
* Жисмоний шахслар учун фамилияси, исми, отасининг исми, фуқаронинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг маълумотлари кўрсатилади.
** Энергия таъминоти лойиҳасининг техник тавсифлари хулосага иловада, ихтиёрий шаклда, келтирилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 5 мартдаги 52-сонли қарорига
2-ИЛОВА
Истеъмолчиларнинг янги ва реконструкция қилинган электр қурилмаларини эксплуатация қилишга рухсат бериш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом «Тадбиркорлик фаолияти соҳасида рухсатнома бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Электр энергетикада назорат бўйича давлат агентлигини Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекциясига айлантириш тўғрисида» 2004 йил 1 мартдаги 96-сон қарорига мувофиқ истеъмолчиларнинг янги ва реконструкция қилинган электр қурилмаларини (кейинги ўринларда — истеъмолчиларнинг электр қурилмалари деб аталади) электр тармоқларига улаш ҳамда уларнинг ишончли ва хавфсиз эксплуатация қилинишини таъминлаш мақсадида истеъмолчиларнинг электр қурилмаларини эксплуатация қилишга рухсат бериш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар ва атамалардан фойдаланилади:
электр энергияси истеъмолчилари (истеъмолчилар) — электр энергиясидан ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун фойдаланувчи юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар;
электр-техник лаборатория (ЭТЛ) — мустақил ташкилот — электр қурилмаларининг ва истеъмолчилар электр қурилмаларида фойдаланиладиган ҳимоя воситаларининг электр синовларини (ўлчашларини) ўтказувчи истеъмолчи ёки истеъмолчи корхона ва ташкилот таркибидаги бўлинма. Улар жумласига турғун ва кўчма ЭТЛ киради. ЭТЛ кучланиши 1000 В гача, 6кВ, 10 кВ, 35 кВ, 110 кВ, 220 кВ бўлган электр ускуналарини синаш бўйича ташкил этилиши мумкин;
электр-техник ходимлар — истеъмолчиларнинг электр қурилмаларини монтаж қилиш, созлаш, техник хизмат кўрсатиш, таъмирлаш, ишлаш режимини бошқариш ишларини ташкил этувчи ва амалга оширувчи ходимлар тоифаси.
3. Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларини, шу жумладан ЭТЛда жойлаштирилган синовларни (ўлчашларни) ўтказиш электр қурилмаларини, эксплуатация қилишга рухсатномани (кейинги ўринларда — рухсатнома деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекциясининг ҳудудий бўлинмалари (кейинги ўринларда — ҳудудий бўлинмалар деб аталади) беради.
Истеъмолчиларга рухсатнома берилиши уларга электр тармоқларининг эгалари бўлган корхона ва ташкилотларнинг электр тармоқларига уланиш ҳуқуқини беради.
Рухсатномани бериш ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
4. Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларини эксплуатация қилишга «бир дарча» тамойили бўйича рухсат бериш тадбиркорлик субъектларининг электр қурилмаларини қонун ҳужжатлари билан белгиланган «бир дарча» тамойили бўйича электр тармоқларига улаш тартибида амалга оширилади.
5. Электр қурилмаларини эксплуатация қилишга рухсат олинишидан олдин истеъмолчи уларни монтаж ишларини бажарган ихтисослаштирилган ташкилотдан (кейинги ўринларда — монтаж ташкилоти деб аталади) ва созлаш ҳамда синаш ишларини ўтказган ишга тушириш-созлаш ташкилотидан (кейинги ўринларда — созлаш ташкилоти деб аталади), тегишли қабул қилиш-топшириш ҳужжатлари илова қилинган ҳолда, улар томонидан тайёрланган қабул қилиш-топшириш далолатномаси бўйича қабул қилиб олади.
6. Агар истеъмолчининг монтаж қилинган электр қурилмалари ҳудудий электр тармоқлари корхонаси мулки этиб ва/ёки уларга хизмат кўрсатиш учун топшириладиган бўлса, у ҳолда уларнинг монтаж ва созлаш ташкилотларидан техник қабул қилишни истеъмолчи ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг вакили билан биргаликда амалга оширади.
7. Агар истеъмолчининг эксплуатация қилишга рухсат берилган электр қурилмалари истеъмолчи корхона ва ташкилотнинг ички электр тармоқларига уланадиган бўлса ва уларнинг уланиши ташқи электр таъминоти схемасининг ўзгартирилишини талаб қилмаса, у ҳолда истеъмолчи электр қурилмаларини эксплуатация қилишга рухсат олинганидан кейин уларни белгиланган тартибда мустақил равишда ишга тушириши мумкин.
8. Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларини электр тармоқларининг эгаси бўлган корхоналар ва ташкилотларнинг электр тармоқларига улаш фақат рухсатнома мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади.
9. Рухсатнома амал қилиш муддати чекланмаган ҳолда берилади.
II. Рухсатнома беришга доир талаблар ва шартлар
10. Истеъмолчиларнинг электр қурилмалари электр қурилмаларининг тузилиши қоидаларига, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги бошқа норматив ҳужжатларга мувофиқ бажарилган, келишилган лойиҳа, ижро ва техник қабул қилиш-топшириш ҳужжатлари билан таъминланган бўлиши лозим. Бунда истеъмолчиларнинг қуввати 10 кВт гача бўлган электр қурилмалари учун ҳисоб-китоб-монтаж схемаси — электр таъминоти лойиҳаси ҳисобланади ва у келишилмайди.
11. Электр энергияси истеъмолчилари бўлган корхона ва ташкилотлар электр қурилмаларини эксплуатация қилиш учун тайёрланган электр-техник ходимларга (ёки электр қурилмаларига бошқа ихтисослаштирилган ташкилот томонидан техник хизмат кўрсатилиши учун шартномага), синовдан ўтказилган ҳимоя воситаларига, асбобларга, эҳтиёт қисмларга, алоқа ва ёнғин ўчириш воситаларига эга бўлиши шарт.
Истеъмолчи корхона ва ташкилотларда раҳбарнинг буйруғи билан муҳандис-техник ходимлар жумласидан, электр хавфсизлиги бўйича тегишли гуруҳга эга бўлган ва билими синовдан ўтган электр хўжалиги учун жавобгар шахс тайинланиши лозим.
12. Аҳолига сотиш учун чакана савдо тармоғига келиб тушадиган ва мувофиқлик сертификатига эга бўлган 0,4 кВ кучланишли ёритиш қурилмалари, электр асбоблари ва электр машиналаридан фойдаланувчи истеъмолчи электр хўжалиги учун жавобгар шахсни тайинлаш ёки ёллаш имкониятига эга бўлмаса, электр хўжалигининг хавфсиз эксплуатация қилиниши учун жавобгарликни ўз зиммасига юклаши мумкин.
Бунда, электр хўжалиги учун жавобгарликни ўз зиммасига олган шахс ҳудудий бўлинманинг мансабдор шахси (кейинги ўринларда мансабдор шахс деб аталади) томонидан истеъмолчиларнинг электр қурилмалари техник кўриги билан бир вақтда ўтказиладиган электр хавфсизлиги ва электр қурилмаларига хавфсиз хизмат кўрсатиш бўйича йўриқнома олиши лозим ва бу ҳақда йўриқномаларни рўйхатга олиш журналига тегишли ёзув киритилади.
13. Мажбурий сертификатланиши лозим бўлган хорижий ускуналарни эксплуатация қилишга рухсат, улар учун мувофиқлик сертификати мавжуд бўлгандагина берилади.
14. Туридан қатъи назар, электр қурилмаларини эксплуатацияга туширишда истеъмолчи қуйидаги талаблар ва шартларни бажаришга мажбурдир:
электр станциялари ва тармоқларини техник эксплуатация қилиш қоидалари, электр қурилмаларини эксплуатация қилишда техника хавфсизлиги қоидалари, истеъмолчиларнинг электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидалари, истеъмолчиларнинг электр қурилмаларини эксплуатация қилишда техника хавфсизлиги қоидалари, электр қурилмаларининг тузилиши қоидалари ҳамда электр энергетикаси соҳасидаги қонун ҳужжатларига мажбурий риоя этиш;
ЭТЛ мавжуд бўлганда:
ЭТЛда синовлар (ўлчашлар) билимлари синовдан ўтган ва электр хавфсизлиги бўйича тегишли гуруҳга эга бўлган ҳамда ЭТЛда махсус ишларни бажариш ҳуқуқига эга бўлган махсус тайёрланган ходимлар томонидан амалга оширилиши;
ЭТЛда ўтказиладиган синовлар (ўлчашлар) тури ва ҳажмларидан қатъи назар, тўрт кишидан кам бўлмаган ходимлар штатининг бўлиши, улар жумласида:
а) умумий раҳбарликни амалга оширувчи ва синовлар (ўлчашлар) ўтказиш билан боғлиқ барча техник вазифаларнинг бажарилиши учун жавоб берувчи ЭТЛ бошлиғи (техник раҳбар);
б) ўтказилган синовлар (ўлчашлар) натижалари бўйича баённома расмийлаштириш ҳуқуқига эга бўлган махсус тайёрланган ходимлар (камида икки нафар);
ЭТЛ бошлиғининг лавозим вазифалари ташкилотнинг штати бўйича бошқа лавозим вазифалари билан қўшиб олиб борилишига йўл қўймаслик;
ЭТЛда синовлар (ўлчашлар) уларни ўтказиш усуллари, мақсади ва натижаларини баҳолаш билан танишиб чиққан ваколатли шахслар томонидан ўтказилиши, ходимлар билимларининг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини баҳолаш учун ички текшириш ўтказилиши;
ЭТЛ ходимлари электр энергетикаси соҳасида махсус олий ёки ўрта махсус касбий таълим ёхуд электр энергетикаси соҳасида 3 йилдан кам бўлмаган иш стажига ва касбий қайта тайёргарликдан ўтиш шарти билан бошқа олий ёки ўрта махсус касбий таълим олган бўлиши;
текшириш натижаларини расмийлаштирган ва Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидалари ва Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларини эксплуатация қилишда техника хавфсизлиги қоидалари бўйича билимларни синовдан ўтказиш журналида рўйхатидан ўтказган ҳолда ЭТЛ ходимларининг билимини текшириш;
ЭТЛда ходимларнинг касбий тайёргарлиги ва малака ошириши ҳисоби мунтазам юритилиши (ЭТЛнинг ҳар бир ходими 5 йилда камида 1 марта электр-техник ва иссиқлик-техник ходимларни тайёрлаш бўйича ихтисослаштирилган марказларда малака оширишдан ўтиши лозим);
ЭТЛни буюртма қилинган иш турларини бажариш имконини таъминловчи синаш (ўлчаш) воситалари билан жиҳозлаш;
синаш ускуналари ва ўлчаш воситаларини ўлчашлар бирлигини таъминлаш давлат тизимининг талабларига мувофиқ метрологик аттестация қилиш ҳамда ишлаб чиқарувчи заводларнинг эксплуатацион ҳужжатлари билан таъминлаш;
синовлар (ўлчашлар) ўтказувчи ЭТЛда электр ускунасига техник паспортнинг мавжудлиги.
III. Рухсатнома олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар
15. Истеъмолчи рухсатнома олиш учун тегишли ҳудудий бўлинмага ушбу Низомга 4 ва 5-иловаларда келтирилган электр қурилмалари турига қараб рухсатнома бериш учун ҳудудий бўлинмага тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхатига мувофиқ ҳужжатларни илова қилган ҳолда ушбу Низомга 2 ва 3-иловаларда келтирилган шакллар бўйича электр қурилмаларининг турига қараб рухсатнома бериш тўғрисидаги аризани (хатни) тақдим этади.
16. Рухсатнома олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар истеъмолчи томонидан ҳудудий бўлинмага бевосита, олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома олинган ҳолда почта алоқаси воситалари ёки электрон шаклда тақдим этилади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар истеъмолчининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.
Рухсатнома олиш учун ҳудудий бўлинмаларга тақдим этилган ҳужжатлар рўйхат бўйича қабул қилинади, ушбу ҳужжатлар қабул қилинган санаси тўғрисида белги қўйилган ҳолда дарҳол истеъмолчига берилади (юборилади).
17. Истеъмолчилардан ушбу Низомнинг 15-бандида назарда тутилмаган ҳужжатлар талаб этилишига йўл қўйилмайди.
IV. Аризани кўриб чиқиш ва рухсатномани бериш ёки уни беришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилиш
18. Ҳудудий бўлинманинг мансабдор шахси тақдим этилган ҳужжатларни уларнинг келишилган лойиҳа ҳужжатларига; истеъмолчининг электр қурилмалари электр тармоқларига уланаётган корхона ва ташкилот томонидан берилган техник шартларга; техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги, шунингдек электр қурилмаларини созлаш ва синаш бўйича ишлар тўлиқ ўтказилганлиги, баённомаларнинг тўғри расмийлаштирилганлиги, эксплуатацион ва ташкилий-тасарруфий ҳужжатларнинг мавжудлиги, ходимларнинг малакаси борлиги ва етарлилиги, уларнинг электр қурилмаларини эксплуатация қилишга тайёрлиги, мувофиқлик сертификати борлиги юзасидан кўриб чиқади.
19. Тақдим этилган ҳужжатлар ҳудудий бўлинманинг мансабдор шахси томонидан ҳужжатлар қабул қилинган санадан бошлаб 5 иш куни давомида кўриб чиқилади.
Истеъмолчининг рухсатнома олиш ҳақидаги аризаси ҳудудий бўлинмада кўриб чиқилиши учун ва рухсатнома берилганлиги учун йиғим ундирилмайди.
Кўриб чиқиш натижалари бўйича ариза берувчига тақдим этилган ҳужжатларнинг сифати ва ҳажми бўйича асосланган эътирозлар маълум қилинади (агар бор бўлса), шунингдек электр қурилмаларини техник кўрикдан ўтказиш санаси келишилади.
20. Тақдим этилган ҳужжатлар кўриб чиқилганидан сўнг улар бўйича эътирозлар бўлмаса, электр қурилмалари ўн иш куни давомида техник кўрикдан ўтказилади.
21. Истеъмолчининг электр қурилмаларини техник кўрикдан ўтказиш ҳудудий бўлинманинг мансабдор шахси томонидан истеъмолчи корхона ва ташкилотнинг вакили (раҳбари ёки электр хўжалиги учун жавобгар шахс) иштирокида зарурият бўлганда монтаж ва созлаш ташкилотларининг ходимларини ҳамда ҳудудий электр тармоқлари корхонаси вакилини жалб қилган ҳолда амалга оширилади.
Истеъмолчининг кучланиши 1000 Вдан юқори бўлган электр қурилмалари тўла ҳажмда кўрикдан ўтказилади, кучланиши 1000 Вгача бўлган электр қурилмалари эса танлов асосида кўрикдан ўтказилиши мумкин, истеъмолчиларнинг умумий қуввати 10 кВтгача бўлган электр қурилмалари кўрикдан ўтказилмайди.
22. Синовларни (ўлчашларни) ўтказиш учун электр қурилмаларини техник кўрикдан ўтказишда ҳудудий бўлинманинг мансабдор шахси қўшимча равишда қуйидагиларни текширади:
тақдим этилган ҳужжатларнинг асл нусха эканлиги;
ЭТЛ ходимларининг синовларни (ўлчашларни) ўтказиш бўйича ишларни бажаришга қўйилиши ҳақидаги гувоҳномалар, улар малакасининг буюртма берилган иш турларига мувофиқлиги;
синаш (ўлчаш) воситаларининг борлиги, ҳолати ва сақлаш шароитлари;
электр ўлчаш асбоблари ва синаш қурилмаларини қиёслашдан ўтказиш жадвали, уларнинг техник ҳолати ва берилишини ҳисобга олиш журналининг борлиги;
ҳимоя воситалари ва уларнинг сақланишини ҳисобга олиш журнали, ҳимоя воситаларини синаш тўғрисидаги гувоҳномалар ва техника хавфсизлиги бўйича плакатлар тўплами борлигини;
техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг борлиги;
турғун ЭТЛда иш жойларининг меҳнат шароитлари бўйича аттестацияси ҳақидаги маълумотлар, ҳимоя тўрлари, блокировка қилиш қурилмалари, ёнғинни ўчириш воситалари борлиги текширилади.
23. Таркибида ЭТЛ фаолият кўрсатаётган истеъмолчи корхоналар ва ташкилотларнинг электр қурилмаларини техник кўрикдан ўтказиш электр қурилмаларининг турлари бўйича алоҳида расмийлаштирилади.
24. Электр қурилмаларини техник кўрикдан ўтказишда ҳудудий бўлинманинг мансабдор шахси ушбу Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилиши лозим.
25. Электр қурилмаларини техник кўрикдан ўтказишда эътирозлар ва ушбу Низомнинг II бўлимида белгилаб берилган рухсатнома беришга доир талаблар ва шартлардан чекинишлар бўлмаса, мансабдор шахс ушбу Низомга 6 ва 7-иловаларда келтирилган шакллар бўйича электр қурилмаларининг эксплуатация қилишга тайёрлиги ҳақидаги хулоса билан биргаликда қурилмаларини (электр қурилмаларининг турига қараб) техник кўрикдан ўтказиш далолатномасини расмийлаштиради.
Далолатноманинг хулоса қисмида истеъмолчининг электр қурилмаларини эксплуатация қилишга рухсат бериш мумкинлиги кўрсатилади. Далолатнома икки нусхада расмийлаштирилади. Унинг бир нусхаси истеъмолчига топширилади, иккинчи нусхаси эса — ҳудудий бўлинмада қолади.
26. Истеъмолчининг электр қурилмаларини техник кўрикдан ўтказиш далолатномасига асосан тегишли ҳудудий бўлинма томонидан ушбу Низомга 8-иловада келтирилган шакл бўйича рухсатнома расмийлаштирилади ва истеъмолчиларга берилади. Истеъмолчиларга рухсатноманинг берилиши тегишли ҳудудий бўлинма томонидан бир иш куни давомида амалга оширилади.
Рухсатнома уч нусхада тайёрланади: битта асл нусхаси ва 2 та нусхаси.
Рухсатноманинг асл нусхаси истеъмолчига юборилади (топширилади), унинг бир нусхаси истеъмолчининг электр қурилмалари электр тармоқларига уланадиган корхона ва ташкилотга юборилади, иккинчи нусхаси эса — ҳудудий бўлинмада қолади.
27. Истеъмолчининг электр қурилмаларида синаш (ўлчаш) ишларини рухсатномада кўрсатилгандан қийматдан юқори кучланишда ўтказиш тақиқланади.
28. Электр қурилмаларини техник кўрикдан ўтказишда ушбу Низомнинг II бўлимида белгиланган рухсатнома беришга доир талаблар ва шартлардан чекинишлар аниқланганда, ҳудудий бўлинманинг мансабдор шахси текшириш вақтида аниқланган камчиликлар ва нуқсонларнинг батафсил рўйхати ҳамда электр қурилмаларини эксплуатация қилишга рухсат бериш мумкин эмаслиги ҳақидаги хулоса билан биргаликда истеъмолчининг электр қурилмаларини техник кўрикдан ўтказиш далолатномасини расмийлаштиради.
Тегишли камчиликлар ва нуқсонлар ҳақидаги кўрсатмаларда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг бузилган аниқ қоидаларига ҳавола бўлиши лозим.
29. Аниқланган камчиликлар ва нуқсонлар бартараф этилганидан сўнг истеъмолчининг электр қурилмалари такроран техник кўрикдан ўтказиш учун тақдим этилади. Истеъмолчининг электр қурилмаларини такроран техник кўрикдан ўтказиш мурожаат қилинганидан сўнг уч иш куни давомида амалга оширилиши лозим.
30. Агар ҳудудий бўлинма истеъмолчининг рухсатномани олиш ҳақидаги аризаси олинган кундан бошлаб ўн олти иш куни давомида истеъмолчига рухсатнома бермаса ёки унинг берилишини рад этмаса, кўрсатилган муддат тугаганидан сўнг истеъмолчи, тегишли ҳудудий бўлинмани ёзма равишда хабардор қилган ҳолда, электр тармоқларининг эгаси бўлган корхона ва ташкилот билан электр таъминоти шартномасини тузиш ва унинг тармоқларига уланиш ҳуқуқига эга бўлади.
31. Ушбу Низомнинг 30-бандида назарда тутилган ҳолатда ҳудудий бўлинма истеъмолчининг ёзма билдиришномаси олинган кундан бошлаб 5 иш куни давомида унга рухсатномани бериши шарт. Рухсатнома олингунига қадар тақдим этилган ҳужжатларнинг улар қабул қилиб олинган сана ҳақида белги қўйилган рўйхати ва истеъмолчи томонидан ҳудудий бўлинмага йўллаган ёзма билдиришнома рухсатномага тенглаштирилади ва электр тармоқларига уланиш учун асос бўлиб ҳисобланади.
32. Рухсатномани бериш қуйидаги асослар бўйича рад этилиши мумкин:
истеъмолчи томонидан рухсатномани олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этилиши;
истеъмолчининг рухсатнома беришга доир талаблар ва шартларга мувофиқ эмаслиги;
истеъмолчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларда ишончли бўлмаган ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар борлиги;
техник кўрик натижалари бўйича асосланган рад этиш хулосаси.
Ҳудудий бўлинма томонидан бошқа асосларга кўра, шу жумладан мақсадга мувофиқ эмас деган важлар билан рухсатнома беришни рад этишга йўл қўйилмайди.
Рухсатномани бериш рад этилиши тўғрисидаги билдиришнома рад этиш сабаблари, қонун ҳужжатларининг аниқ нормалари ва ариза берувчи кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ариза берувчига ёзма шаклда юборилади (топширилади). Ариза берувчи рад этиш сабабларини бартараф этиш ва ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этиш ҳуқуқига эга бўлган муддат рухсатнома беришни рад этиш тўғрисидаги ёзма билдиришнома олинган кундан бошлаб ўн иш кунидан кам бўлиши мумкин эмас.
33. Ҳужжатларни такроран кўриб чиқишда ҳудудий бўлинма томонидан ариза берувчига илгари ёзма шаклда баён қилинмаган рад этиш сабаблари далил сифатида келтирилишига йўл қўйилмайди, илгари кўрсатилган сабаблар бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар билан боғлиқ рад этиш сабаблари далил сифатида келтирилиши бундан мустасно.
34. Истеъмолчи томонидан рухсатномани бериш рад этилиши ҳақидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтганидан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза деб ҳисобланади ва ҳудудий бўлинма томонидан умумий асосларда кўриб чиқилади.
35. Истеъмолчи рухсатномани бериш рад этилганлиги, шунингдек ҳудудий бўлинма мансабдор шахсининг хатти-ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эгадир.
V. Рухсатноманинг дубликатини бериш
36. Рухсатнома йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган тақдирда истеъмолчининг аризасига кўра унинг дубликати берилади. Рухсатнома дубликатини бериш унинг нусхасини берган ҳудудий бўлинма томонидан амалга оширилади.
Ҳудудий бўлинма рухсатнома дубликатини ариза олинган кундан бошлаб беш кун давомида, шунингдек рухсатнома яроқсизга чиқарилган ҳолларда унинг асл нусхасини бериши шарт.
37. Рухсатноманинг дубликатини бериш учун йиғим ундирилмайди.
VI. Рухсатноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва бекор қилиш
38. Рухсатноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва бекор қилиш «Тадбиркорлик соҳасидаги рухсатнома бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг тегишли равишда 22 — 25-моддаларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда амалга оширилади.
39. Рухсатнома берилган мақсадда электр тармоқларига уланиш натижасида фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига зарар етказиш ёхуд бундай зарар етказишнинг реал хавфи яратилиши рухсатноманинг амал қилишини белгиланган тартибда тўхтатиш учун асос бўлувчи рухсат берувчи талаблар ва шартлар бир марта қўпол равишда бузилишига тегишлидир.
VII. Берилган рухсатномалар реестри
40. «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси берилган рухсатномалар реестрини юритади ва уни ўзининг расмий веб-сайтида жойлаштириши лозим.
Берилган рухсатномалар реестрида истеъмолчилар ҳақидаги қуйидаги асосий маълумотлар кўрсатилиши лозим:
истеъмолчи — юридик шахснинг номи — унинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, почта манзили, телефони;
истеъмолчи — жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, унинг паспортига оид маълумотлар, почта манзили, телефони;
рухсатнома берилган сана ва унинг рақами;
рухсатномани тўхтатиб туриш ва қайта тиклашнинг асоси ва санаси;
рухсатноманинг амал қилишини тўхтатишнинг асоси ва санаси;
рухсатноманинг амал қилишини бекор қилишнинг асоси ва санаси;
рухсатноманинг дубликатларини беришнинг асоси ва санаси.
41. Берилган рухсатномалар реестридаги мавжуд маълумотлар юридик ва жисмоний шахсларнинг улар билан танишиши учун очиқдир.
Истеъмолчиларнинг янги ва реконструкция қилинган электр қурилмаларини эксплуатация қилишга рухсат бериш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларини эксплуатация қилишга рухсатнома бериш
СХЕМАСИ
Истеъмолчиларнинг янги ва реконструкция қилинган электр қурилмаларини эксплуатация қилишга рухсат бериш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА

Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларини эксплуатация қилишга
‎ рухсатнома бериш тўғрисидаги аризанинг (хатнинг) шакли

_________________________________________________бошлиғига

(ҳудудий бўлинманинг номи)

‎‎________________________________________________га

(‎‎Ф.И.О.)

______________________________________________________дан

(истеъмолчи корхона ва ташкилотнинг номи, жойлашган жойи
‎(юридик манзили))

ёи____________________________________________________дан

(электр қурилмалари эгасининг Ф.И.О., манзили, телефони)

Электр қурилмаларини эксплуатация қилишга рухсатнома беришингизни сўраймиз ________________________________________________________________________

(янгидан ишга туширилаётган ёки реконструкция қилинган электр қурилмаларининг
‎номи (кераклиси остига чизиб қўйилсин))

Электр таъминоти лойиҳаси «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси билан келишилган ________________________________________________________________________

‎‎(лойиҳанинг келишилганлиги ҳақидаги хулосанинг рақами ва санаси)

Монтаж ишлари _______________________________________ томонидан бажарилган

(электр-монтаж ташкилотининг номи)

Ишга тушириш-созлаш ишлари ___________________________ томонидан бажарилган

(ишга тушириш-созлаш ташкилотининг номи)

Электр қурилмаси монтаж ташкилотидан ишчи комиссия томонидан қабул қилинган ________________________________________________________________________

(қабул қилиш-топшириш далолатномаси имзоланган сана)

Электр хўжалиги учун жавобгар шахс (юридик шахслар учун) ________________________________________________________________________

(Ф.И.О., лавозими, тайинлаш тўғрисидаги буйруқнинг санаси ва рақами)


‎Илова:‎

‎1. Ижро ҳужжатлари _______ варақда;

2. Қабул қилиш-топшириш синовларининг баённомалари
‎_______ варақда.

Истеъмолчи корхона ва ташкилотнинг раҳбари (юридик шахслар учун)

‎‎_________________________

____________‎

________________________

‎(Ф.И.О)

(имзо) ‎

(сана)

ёки‎

‎‎Электр қурилмаларининг эгаси (жисмоний шахслар учун)

_________________________‎‎ ____________‎ ________________________‎‎
(Ф.И.О.) ‎ ‎‎ (имзо) ‎ (сана)‎ ‎‎
Истеъмолчиларнинг янги ва реконструкция қилинган электр қурилмаларини эксплуатация қилишга рухсат бериш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА

Синовларни (ўлчашларни) ўтказиш учун истеъмолчиларнинг электр
‎қурилмаларини эксплуатация қилишга рухсатнома бериш тўғрисидаги
‎аризанинг (хатнинг) шакли

_________________________________________________бошлиғига

(ҳудудий бўлинманинг номи)

‎‎________________________________________________га

(‎‎Ф.И.О.)

‎‎______________________________________________________дан

(истеъмолчи корхона ва ташкилотнинг номи, жойлашган жойи
‎(юридик манзили))

‎‎ёки ___________________________________________________ дан

‎‎(электр қурилмалари эгасининг Ф.И.О., манзили, телефони)‎

Электр қурилмаларини синовларни (ўлчашларни) ўтказиш учун эксплуатация қилишга рухсатнома беришингизни сўраймиз

‎‎‎_______________________________________________________________

(янгидан ишга туширилаётган ёки реконструкция қилинган электр қурилмаларининг
‎ номи (кераклиси остига чизиб қўйилсин))

электр қурилмалари қуйидагиларга эга:
‎кўчма асбоблар тўплами;
‎стационар стенд инв. рақами_____;
‎1000 Вгача (ёки 1000 вгача ва ундан юқори) кучланишли электр қурилмаларида синовлар (ўлчашлар)нинг қуйидаги турларини ўтказишга мўлжалланган кўчма лаборатория:
1. Симлар ва кабеллар изоляцияси қаршилигини ўлчаш.
‎2. Ерга улаш қурилмалари қаршилигини ўлчаш.
‎3. Ерга уланган қурилмалар ва ерга уланган қурилманинг элементлари ўртасида занжирнинг борлигини текшириш.
‎4. 1000 Вгача кучланишли электр қурилмаларида фаза-нул занжирини текшириш.
‎5. Электр ускуналари ва кабелларни юқори кучланиш билан синаш.
‎6. Ҳимоя воситаларини турғун стендда синаш.
‎7. Ҳимоя қилиш билан боғлиқ ўчириш қурилмаси ишлашини текшириш (бундан кейинги ўринларда — ҲЎҚ деб аталади).
‎Электр ўлчаш лабораторияси қуруқ иситиладиган хона билан таъминланган ва махсус тайёрланган ходимлар билан бутланган.
‎‎Илова: Рухсатномани олиш учун ҳудудий бўлинмаларга тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхатига мувофиқ тақдим этиладиган ҳужжатлар ___ варақда.
‎‎Корхона ва ташкилотнинг раҳбари

‎‎_________________________

____________‎

________________________

(Ф.И.О.)‎

(имзо)

(сана)

М.Ў.‎ ‎
Истеъмолчиларнинг янги ва реконструкция қилинган электр қурилмаларини эксплуатация қилишга рухсат бериш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларини эксплуатация қилишга рухсатнома бериш учун ҳудудий бўлинмага тақдим этиладиган ҳужжатлар
РЎЙХАТИ
1. Электр қурилмаларининг уланиши учун техник шартлар.
2. Белгиланган тартибда келишилган электр таъминоти лойиҳаси.
3. Истеъмолчининг электр хўжалиги учун жавобгар шахс томонидан имзоланган объект электр таъминотининг бир чизиқли схемаси.
4. Монтаж ташкилоти билан истеъмолчи ўртасида тузилган қабул қилиш-топшириш далолатномаси.
5. Электр қурилмалари учун мувофиқлик сертификати.
6. Мавжуд ҳимоя воситалари (улар синовдан ўтказилганлиги тўғрисидаги баённомалар билан биргаликда ёнғин ўчириш жиҳозлари, техника хавфсизлиги бўйича плакатлар.
7. Электр қурилмалари тузилиши қоидаларининг I бўлими 1.8-бандида назарда тутилган электр қурилмаларини қабул қилиш-топшириш синовларининг баённомалари.
8. Асосий электр ускуналарининг паспортлари.
9. Электр хўжалиги учун жавобгар шахсни тайинлаш тўғрисидаги буйруқ.
10. Ижро схемалари, ер ости ишларининг далолатномалари.
11. Ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг тезкор-диспетчерлик хизматига истеъмолчи номидан электр қурилмаларини улаш ва ўчириш учун буюртманома бериш ҳуқуқига эга бўлган тезкор ва тезкор-таъмирлаш ходимларининг рўйхати (Ф.И.О., лавозими, электр хавфсизлиги бўйича малака гуруҳи, телефон рақамлари).
12. Тармоқларига уланилаётган корхона ва ташкилот билан келишилган электр қурилмаларини улаш дастури (35 кВ ва ундан юқори кучланишли электр қурилмаларини улашда).
Истеъмолчиларнинг янги ва реконструкция қилинган электр қурилмаларини эксплуатация қилишга рухсат бериш тартиби тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА
Синовларни (ўлчашларни) ўтказиш учун истеъмолчиларнинг электр қурилмаларини эксплуатация қилишга рухсатнома бериш учун ҳудудий бўлинмага тақдим этиладиган ҳужжатлар
РЎЙХАТИ
1. Таркибида ЭТЛ фаолият кўрсатаётган истеъмолчи корхона ва ташкилот Уставининг (Низомининг) нотариал тасдиқланган нусхаси.
2. ЭТЛни ташкил этиш ва унинг раҳбарини тайинлаш тўғрисидаги буйруқнинг нусхаси.
3. ЭТЛ мутахассислари ва ишчиларининг лавозим ва ишлаб чиқариш йўриқномалари қоидаларини билишини текшириш бўйича комиссияни тайинлаш тўғрисидаги буйруқнинг нусхаси.
4. Корхона ва ташкилотнинг электр хўжалиги учун жавобгар шахсни ҳамда ушбу корхона ва ташкилот таркибида ЭТЛ бўлганда унинг ўрнини босувчи шахсни тайинлаш тўғрисидаги буйруқнинг нусхаси.
5. ЭТЛнинг электр хўжалиги учун жавобгар шахсни тайинлаш тўғрисидаги буйруқнинг нусхаси.
6. ЭТЛ ходимларига синовлар (ўлчашлар) далолатномаларини, баённомаларини имзолаш ҳуқуқини бериш тўғрисидаги буйруқнинг нусхаси.
7. «Ўзстандарт» агентлиги томонидан вакил қилинган ташкилот томонидан берилган ва агентликнинг ҳудудий органларида рўйхатдан ўтказилган ЭТЛни аттестациядан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси.
8. Ўлчаш воситаларини қиёслаш ва синаш қурилмаларини аттестациядан ўтказиш бўйича ҳужжатлар.
9. Синовларни (ўлчашларни) ўтказиш методикаси (дастурлар).
10. ЭТЛ ходимларини, уларга синовлар (ўлчашлар) бўйича махсус ишларни бажаришга рухсатнома берган ҳолда ходимлар билимларини охирги текшириш баённомаларининг (журналлардаги ёзувларнинг) нусхалари.
11. ЭТЛда ҳимоя воситаларини ҳисобга олиш, улар ўз вақтида кўрикдан ўтказилишини таъминлаш ва ташкил этиш, уларни сақлаш учун жавобгар шахсни тайинлаш тўғрисидаги фармойиш.
12. Ишлаб чиқаришда синовларни (ўлчашларни) ўтказишда қўлланиладиган ҳимоя воситаларининг тасдиқланган рўйхати.
13. Корхона ва ташкилотнинг номи тўлиқ ёзилган, раҳбарнинг имзо қўйиши жой ва муҳр учун жой бўлган титул варақ таркибида синовлар (ўлчашлар) ўтказилганлиги тўғрисида ариза берувчининг техник ҳисоботи, шунингдек ЭТЛ бошлиғининг имзо қўйиши учун жой бўлган техник ҳисобот мазмунининг шакли.
14. Ходимларнинг буюртма берилган ишлар турлари бўйича малакаси.
15. Техник ҳужжатлар (синовлар (ўлчашлар) далолатномалари, баённомаларининг бланкалари, уларни имзолаш ҳуқуқига эга бўлган шахслар (камида икки нафар) имзолари қўйилиши учун жой ва ЭТЛнинг тўрт бурчакли муҳри босилиши учун жой бўлиши лозим).
16. ЭТЛнинг жорий фаолияти бўйича ҳужжатлар (буюртманомаларни рўйхатдан ўтказиш, синовлар (ўлчашлар)нинг тузилган баённомаларини беришни рўйхатдан ўтказиш журналлари.
Истеъмолчиларнинг янги ва реконструкция қилинган электр қурилмаларини эксплуатация қилишга рухсат бериш тартиби тўғрисидаги низомга
6-ИЛОВА

Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларини техник кўрикдан ўтказиш
‎ДАЛОЛАТНОМАСИ

20___ йил «____» _____________ № _____

Ушбу далолатнома ________________________________________________________

(истеъмолчи корхона ва ташкилотнинг номи ёки электр қурилмалари
‎эгасининг Ф.И.О. (кераклиси остига чизилсин))

20___ йил «___» _______даги ___-сон аризасига асосан
‎_________________________________________________________ мансабдор шахси

(ҳудудий бўлинманинг номи,‎‎ лавозими)

(Ф.И.О.)‎

томонидан истеъмолчи корхона ва ташкилотнинг вакили (юридик шахслар учун) _____________________________ ___________________ ёки электр қурилмаларининг

‎‎(лавозими,

(Ф. И. О.)‎‎

эгаси (жисмоний шахслар учун) _____________________________ иштирокида тузилди.

‎‎(Ф.И.О.)

Тақдим этилган ҳужжатлар кўриб чиқилди ва электр қурилмалари техник кўрикдан ўтказилди.

‎‎1. Техник кўрикдан ўтказиш учун тақдим этилган электр қурилмалари:
‎‎_______________________________________________________________

‎‎(электр қурилмаларининг номи, электр таъминоти манбалари)

‎‎1.1. Электр қурилмаларининг таркиби ва тавсифи:
‎‎_______________________________________________________________

(тури, қуввати, кучланиши, сони)

‎1.2. Техник ҳужжатлар
‎1.2.1. Техник шартлар 20___ йил «_____» ____________да _____________ рақами билан
‎____ кВа (кВт) қувват билан уланиш учун ______________________________________

томонидан берилган. ‎

‎‎(техник шартларни берган корхона ва ташкилотнинг номи)

1.2.2. Электр таъминоти лойиҳаси ____________________________________________ _________________________________________________ томонидан ишлаб чиқилган.
(лойиҳа ташкилотнинг номи, ишлаб чиқиш рақами ва санаси)
Ушбу лойиҳа «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси ва _____________________________

(лойиҳа келишилганлиги тўғрисидаги ‎хулосанинг рақами ва санаси)

ҳамда электр қурилмалари тармоқларига уланадиган корхона ва ташкилот билан ______________________________________________________________ келишилган.‎‎

(корхона ва ташкилотнинг номи, лойиҳа келишилганлиги тўғрисидаги
‎хулосанинг рақами ва санаси)

1.2.3. Электр-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ишлари ҳамда синовлар ______________________________________________________________ томонидан

(ташкилотнинг номи, лицензия рақами, ким томонидан берилган, амал қилиш муддати)

бажарилди.‎

1.2.4. Ишга тушириш-созлаш ҳужжатлари, синовлар (ўлчашлар) баённомаларининг Электр қурилмаларининг тузилиши қоидалари (ЭҚТҚ) ва Техника хавфсизлиги қоидалари (ТХҚ) талабларига мувофиқлиги __________

2. Электр қурилмаларини техник кўрикдан ўтказиш ва техник ҳужжатларни текширишда қуйидагилар аниқланди

‎‎2.1. Электр қурилмалари эксплуатациясини ташкил этиш:
2.1.1. Электр қурилмалари эксплуатацияси _____________________________________ _______________________________________________________________ томонидан

(истеъмолчи корхона ва ташкилотнинг номи ёки электр қурилмалари
‎эгасининг Ф.И.О. (кераклиси остига чизилсин))

амалга оширилади.

‎2.1.2. Электр хўжалиги учун жавобгар шахс ________________________ _____________

‎‎(лавозими)

(Ф. И. О.,) ‎

20___ йил «___» ________ даги___ -сон буйруқ билан тайинланган.

‎Қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда _________ йил «____» ______________да ва ТХҚ бўйича билимлари текширилган ва унга ____ В кучланишли электр қурилмалари билан ишлаш учун электр хавфсизлиги бўйича______ гуруҳ берилган.

2.1.3. Электр-техник ходимлар сони ва малакаси бўйича етарли эканлиги ________________________________________________________________________

2.1.4. Электр-ҳимоя воситаларининг ҳолати, уларнинг етарли эканлиги ________________________________________________________________________

2.1.5. Тезкор техник ҳужжатларнинг мавжудлиги (ҳа, йўқ):
‎тасдиқланган принципиал электр схемаси ______________________________________;
‎лавозим йўриқномалари ___________________________________________________;
‎эксплуатация қилиш бўйича йўриқномалар ____________________________________;
‎наряд бланкалари ________________________________________________________;

‎2.1.6. Қуйидаги журналларнинг мавжудлиги (ҳа, йўқ):
‎ТЭҚ ва ТХҚ бўйича билимларни текшириш ___________________________________;
‎электр-техник ходимларга йўриқнома бериш ___________________________________;
‎тезкор-журнал ___________________________________________________________;
‎ҳимоя воситаларини ҳисобга олиш ва сақлаш ___________________________________;
‎электр ускуналарининг нуқсонлари (носозликлари) ______________________________;
‎2.1.7. Асосий электр ускуналарига паспортлар (сертификатлар) _____________________ ________________________________________________________________________

‎‎2.2. Электр қурилмаларининг техник ҳолати
‎2.2.1. Ёнғинга қарши воситалар билан таъминлаш ________________________________
‎2.2.2. Ўлчаш асбобларининг ҳолати ____________________________________________
‎2.2.3. Ерга улаш қурилмаларининг ҳолати _______________________________________
‎2.2.4. Электр хоналари ва уларда монтаж қилинган электр қурилмаларининг электр қурилмаларини ўрнатиш қоидаларига мувофиқлиги _____________________________
‎ _______________________________________________________________________
‎2.2.5. Кабель ва ҳаво линияларининг техник ҳолати _______________________________ ________________________________________________________________________
‎2.2.6. Электр двигателлар, ишга тушириш-ростлаш аппаратлари, электр ёритиш асбобларининг техник ҳолати ________________________________________________
‎2.2.7. Компенсацияловчи қурилмаларнинг техник ҳолати (бор бўлса) ______________________________________________________________________

‎‎(тури, ишлаб чиқарувчи заводнинг рақами)

2.2.8. Тақсимлаш қурилмалари _______________________________________________
‎2.2.10. Куч трансформаторлари ______________________________________________
‎2.2.11. Ҳисобга олиш схемасининг монтажи (ҳисобга олиш асбобларини, ўлчаш трансформаторларини ва бошқаларни ўрнатиш) ________________________________ ________________________________________________________________________
‎‎3. Хулоса
‎‎_______________________________________________________________‎

(техник кўрикдан ўтказишга тақдим этилган электр қурилмаларини эксплуатация
‎қилишга рухсат бериш мумкинлиги)

Мансабдор шахс ___________________________________ _______________________
(ҳудудий бўлинманинг номи лавозими)

(Ф.И.О.)‎

20___ йил «___» ____________ ______________________

(имзо)

Истеъмолчи корхона ва ташкилотнинг раҳбари ёки электр хўжалиги учун жавобгар шахс (юридик шахслар учун) ____________________________________________________
‎‎_______________________________________________________________

(корхона ва ташкилотнинг номи, лавозими

Ф. И. О.‎)
20___ йил «___» ______________ ______________________

(имзо)

Истеъмолчининг М.Ў.
‎ёки
Электр қурилмаларининг эгаси‎ (жисмоний шахслар учун) ________________________

‎‎(Ф.И.О., телефон рақами)

20___ йил «___» ______________ ______________________

(имзо)

Истеъмолчиларнинг янги ва реконструкция қилинган электр қурилмаларини эксплуатация қилишга рухсат бериш тартиби тўғрисидаги низомга
7-ИЛОВА

Синовларни (ўлчашларни) ўтказиш учун ЭТЛда жойлашган истеъмолчиларнинг
‎электр қурилмаларини техник кўрикдан ўтказиш
‎ДАЛОЛАТНОМАСИ

‎20___ йил «____» _____________ № ____


‎Ушбу далолатнома ________________________________________________________

(истеъмолчи корхона ва ташкилотнинг номи ёки электр қурилмалари эгасининг
‎Ф.И.О. (кераклиси остига чизилсин))

20___ йил «___» _______даги ___-сон аризасига асосан __________________
_________________________________________ ________________ мансабдор шахси

‎‎(ҳудудий бўлинманинг номи, лавозими

(Ф. И. О.)‎‎

томонидан истеъмолчи корхона ва ташкилотнинг вакили (юридик шахслар учун) _________________________ _______________________ ёки электр қурилмаларининг

(лавозими,

‎‎Ф. И. О.)‎‎‎

эгаси (жисмоний шахслар учун) __________________ иштирокида тузилди.‎
‎Тақдим этилган ҳужжатлар кўриб чиқилди ва электр қурилмалари техник кўрикдан ўтказилди.

‎1. Техник кўрикдан ўтказиш учун тақдим этилган электр қурилмаси:

‎‎_______________________________________________________________

(турғун, кўчма, кўтариб юриладиган асбоблар тўплами билан (кераклиси остига чизилсин))

‎2. Хулоса ________________________________________________________

(техник кўрикдан ўтказишга тақдим этилган электр қурилмаларини эксплуатация қилишга

‎‎_______________________________________________________________

рухсат бериш мумкинлиги синовлар (ўлчашлар) ўтказиладиган электр қурилмалари кучланишининг қийматини

‎‎_______________________________________________________________

_____ В қийматини ва рухсат берилган синовлар ва (ёки) ўлчашлар турларининг рўйхатини кўрсатган ҳолда)

Мансабдор шахс __________________________________________________________

(ҳудудий бўлинманинг номи, лавозими

(Ф.И.О) ‎

20___ йил «___» __________ __________________

(имзо)

Истеъмолчи корхона ва ташкилотнинг раҳбари ёки электр хўжалиги учун жавобгар шахс (юридик шахслар учун) ____________________________________________________ ________________________________________________________________________
(корхона ва ташкилотнинг номи, лавозими Ф. И. О.)‎
20___ йил «___» ___________ ___________________

(имзо)

Истеъмолчининг М.Ў.‎
Истеъмолчиларнинг янги ва реконструкция қилинган электр қурилмаларини эксплуатация қилишга рухсат бериш тартиби тўғрисидаги низомга
8-ИЛОВА

ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКАДА НАЗОРАТ БЎЙИЧА ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ («ЎЗДАВЭНЕРГОНАЗОРАТ»)

‎Электр қурилмаларини эксплуатация қилишга ва/ёки синовларни
‎ (ўлчашларни) ўтказиш учун электр қурилмаларини эксплуатация қилишга
‎РУХСАТНОМА № ________

‎20___ йил «_____» _____________
«Ўздавэнергоназорат» инспекциясининг _______________________ ҳудудий бўлинмаси

(ҳудудий бўлинманинг номи)

‎‎_______________________________________________________________

(янги, реконструкция қилинган (кераклиси остига чизилсин))

электр қурилмаларини техник кўрикдан ўтказишнинг 20___ йил «__» __________даги ____-сон далолатномасига асосан ____________________________________________

(истеъмолчи корхона ва ташкилотнинг
_______________________________________________________________га тегишли

номи ёки электр) қурилмалари эгасининг Ф.И.О. (кераклиси остига чизилсин))

бўлган __________________________________________________________________

(электр қурилмаларининг тўлиқ номи, кучланиш қийматини кўрсатган ҳолда)

электр қурилмаларини эксплуатация қилишга рухсат беради.
«Ўздавэнергоназорат» инспекцияси ______________________________________ нинг

‎‎(ҳудудий бўлинманинг номи)

бошлиғи ___________________________________ М.Ў. _______________________
(‎‎Ф.И.О.) ‎ ‎

(имзо, сана)‎

Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 5 мартдаги 52-сон қарорига
3-ИЛОВА
Истеъмолчиларнинг иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалари ва иссиқлик тармоқларини эксплуатация қилишга рухсат бериш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Электр энергетикада назорат бўйича Давлат агентлигини Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекциясига айлантириш тўғрисида» 2004 йил 1 мартдаги 96-сон қарорига мувофиқ истеъмолчиларнинг янгидан ишга туширилаётган ва реконструкция қилинган иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалари ва иссиқлик тармоқларини (кейинги ўринларда — истеъмолчиларнинг иссиқлик қурилмалари деб аталади) иссиқлик тармоқларига улаш ҳамда уларнинг ишончли ва хавфсиз эксплуатация қилинишини таъминлаш мақсадида истеъмолчиларнинг иссиқлик қурилмаларини эксплуатация қилишга рухсат бериш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар ва атамалар қўлланилади:
иссиқлик энергияси истеъмолчилари (истеъмолчилар) — иссиқлик энергиясидан ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун фойдаланувчи юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар;
иссиқлик-техник ходимлар — истеъмолчиларнинг иссиқлик қурилмаларини монтаж қилиш, созлаш, уларга техник хизмат кўрсатиш, таъмирлаш ишларини ташкил этувчи ва амалга оширувчи, иссиқлик қурилмалари ишлаш режимини бошқарувчи ходимлар тоифаси.
3. Истеъмолчиларнинг иссиқлик қурилмаларини эксплуатация қилишга рухсатномани (кейинги ўринларда — рухсатнома деб аталади) «Ўзэнергоназорат» инспекциясининг ҳудудий бўлинмалари (кейинги ўринларда — ҳудудий бўлинмалар деб аталади) берадилар.
Истеъмолчиларга рухсатнома бериш уларга иссиқлик тармоқларининг эгалари бўлган корхона ва ташкилотларнинг иссиқлик тармоқларига уланиш ҳуқуқини беради.
Рухсатномани бериш ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
4. Иссиқлик қурилмаларини эксплуатация қилишга рухсат берилишидан олдин истеъмолчи уларни монтаж ишларини бажарган ихтисослашган ташкилотдан (кейинги ўринларда — монтаж қилиш ташкилоти деб аталади) ҳамда созлаш ва синов ишларини ўтказган ишга тушириш-созлаш ташкилотидан (кейинги ўринларда — созлаш ташкилоти деб аталади) улар томонидан тегишли қабул қилиш-топшириш ҳужжатлари илова қилинган ҳолда тайёрланган қабул қилиш-топшириш далолатномаси бўйича қабул қилиб олади.
5. Агар истеъмолчининг монтаж қилинган иссиқлик қурилмалари ҳудудий иссиқлик тармоқлари корхонаси мулки этиб ва/ёки уларга хизмат кўрсатиш учун бериладиган бўлса, у ҳолда уларни монтаж ва созлаш ташкилотларидан техник қабул қилишни истеъмолчи иссиқлик таъминоти корхонасининг вакили билан биргаликда амалга оширади.
6. Агар истеъмолчининг эксплуатация қилишга рухсат берилган иссиқлик қурилмалари истеъмолчи корхона ва ташкилотнинг ички иссиқлик тармоқларига уланадиган бўлса ва уларнинг уланиши ташқи иссиқлик таъминоти схемасининг ўзгартирилишини талаб қилмаса, у ҳолда истеъмолчи иссиқлик қурилмаларини эксплуатация қилишга рухсат берилгандан кейин уларни белгиланган тартибда мустақил равишда ишга тушириши мумкин.
7. Иссиқлик таъминоти корхоналари томонидан иссиқлик энергиясини истеъмолчиларнинг иссиқлик қурилмаларига етказиб бериш фақат истеъмолчиларда рухсатнома мавжуд бўлганда амалга оширилади.
8. Рухсатнома амал қилиш муддати чекланмаган ҳолда берилади.
II. Рухсат беришга доир талаблар ва шартлар
9. Истеъмолчиларнинг иссиқлик қурилмалари техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга, шаҳарсозлик меъёрлари ва қоидаларига, техник шартларга мувофиқ бажарилиши, келишилган лойиҳа, ижро ва техник қабул қилиш-топшириш ҳужжатлари билан таъминланган бўлиши керак.
10. Иссиқлик энергияси истеъмолчилари бўлган корхона ва ташкилотлар иссиқлик қурилмаларини эксплуатация қилиш учун тайёрланган иссиқлик-техник ходимларга (ёки иссиқлик қурилмаларига бошқа ихтисослашган ташкилот томонидан техник хизмат кўрсатиш учун шартномага); синовдан ўтказилган ҳимоя воситаларига, асбобларга, эҳтиёт қисмларга, алоқа ва ёнғинни ўчириш воситаларига эга бўлиши лозим.
11. Мажбурий сертификатланиши лозим бўлган хорижий ускуналарни эксплуатация қилишга рухсат бериш унга мувофиқлик сертификатлари мавжуд бўлганда берилади.
12. Истеъмолчи иссиқлик қурилмаларини ишга туширишда электр станциялари ва тармоқларини техник эксплуатация қилиш қоидалари, Иссиқлик механикаси ускуналарини техник эксплуатация қилишда техника хавфсизлиги қоидалари, Иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқларини техник эксплуатация қилиш қоидалари (ТЭҚ), Иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқларини эксплуатация қилишда техника хавфсизлиги қоидалари (ТХҚ) ва электр энергетика соҳасидаги қонун ҳужжатлари талаблари ва шартларини бажариши шарт.
III. Рухсатномани олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар
13. Рухсатномани олиш учун истеъмолчи тегишли ҳудудий бўлинмага ушбу Низомга 3-иловада келтирилган рухсатнома бериш учун ҳудудий бўлинмага тақдим этиладиган ҳужжатлар Рўйхатига мувофиқ ҳужжатларни илова қилган ҳолда ушбу Низомга 2-иловада келтирилган шакл бўйича рухсатнома бериш ҳақидаги аризани (хатни) тақдим этади.
14. Рухсатномани олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар истеъмолчи томонидан ҳудудий бўлимга бевосита, ёки олинганлиги тўғрисида билдиришнома олинган ҳолда почта алоқаси воситалари ёки электрон шаклда тақдим этилади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар истеъмолчининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.
Рухсатномани олиш учун ҳудудий бўлинмага тақдим этилган ҳужжатлар рўйхат бўйича қабул қилинади ва дарҳол ҳужжатлар қабул қилинган сана ҳақида белги қўйилган ҳолда истеъмолчига берилади (юборилади).
15. Истеъмолчилардан ушбу Низомнинг 13-бандида назарда тутилмаган ҳужжатлар талаб қилинишига йўл қўйилмайди.
IV. Аризани кўриб чиқиш ва рухсатномани бериш ёки уни беришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилиш
16. Ҳудудий бўлинманинг мансабдор шахси (кейинги ўринларда — мансабдор шахс деб аталади) тақдим этилган ҳужжатларни келишилган лойиҳа ҳужжатларига; иссиқлик қурилмалари иссиқлик тармоқларига уланаётган корхона ва ташкилот томонидан берилган техник шартларга; техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги, шунингдек иссиқлик қурилмаларини созлаш ва синаш бўйича ишларнинг тўлиқ бажарилганлиги, баённомаларнинг тўғри расмийлаштирилганлиги, эксплуатация қилиш ва ташкилий-тасарруфий ҳужжатларнинг борлиги, ходимларнинг малакаси борлиги ва етарлилиги ҳамда уларнинг иссиқлик қурилмаларини эксплуатация қилишга тайёрлиги, мувофиқлик сертификатлари борлиги юзасидан кўриб чиқади.
17. Тақдим этилган ҳужжатлар ҳудудий бўлинманинг мансабдор шахси томонидан ҳужжатлар қабул қилинган санадан бошлаб беш иш куни мобайнида кўриб чиқилади.
Истеъмолчининг рухсатномани олиш ҳақидаги аризаси ҳудудий бўлинмада кўриб чиқилганлиги учун ва рухсатнома берилганлиги учун йиғим ундирилмайди.
Кўриб чиқиш натижалари бўйича мурожаат этувчига тақдим этилган ҳужжатларнинг сифати ва ҳажми бўйича асосланган эътирозлар (агар бор бўлса) маълум қилинади, шунингдек иссиқлик қурилмаларини техник кўрикдан ўтказиш санаси келишиб олинади.
18. Тақдим этилган ҳужжатлар кўриб чиқилганидан сўнг ва улар бўйича эътирозлар бўлмаса, иссиқлик қурилмалари ўн иш куни мобайнида техник кўрикдан ўтказилади.
19. Истеъмолчининг иссиқлик қурилмаларини техник кўрикдан ўтказиш ҳудудий бўлинманинг мансабдор шахси томонидан истеъмолчи корхона ва ташкилотнинг вакили (раҳбари ёки иссиқлик хўжалиги учун жавобгар шахс) иштирокида, зарур бўлганда монтаж ва созлаш ташкилотларининг ходимларини, шунингдек ҳудудий иссиқлик таъминоти корхонасининг вакилини жалб қилган ҳолда амалга оширилади.
Истеъмолчининг иссиқлик юкламаси 0,1 Гкал/соат дан юқори бўлган иссиқлик қурилмалари тўла ҳажмда кўрикдан ўтказилади, иссиқлик юкламаси 0,1 Гкал/соат гача бўлган қурилмалар эса танлаб кўрикдан ўтказилиши мумкин.
20. Иссиқлик қурилмаларини техник кўрикдан ўтказишда мансабдор шахс ушбу Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилиши керак.
21. Истеъмолчиларнинг иссиқлик қурилмаларини техник кўрикдан ўтказишда эътирозлар ва ушбу Низомнинг II бўлимида белгиланган рухсат беришга доир талаблар ва шартлардан чекинишлар бўлмаса, ҳудудий бўлинманинг мансабдор шахси ушбу Низомга 4-иловада келтирилган шакл бўйича иссиқлик қурилмалари эксплуатация қилишга тайёрлиги ҳақидаги хулоса билан биргаликда истеъмолчининг иссиқлик қурилмаларини техник кўрикдан ўтказиш далолатномасини расмийлаштиради.
22. Истеъмолчининг иссиқлик қурилмаларини техник кўрикдан ўтказиш далолатномаси тузилиши асосида тегишли ҳудудий бўлинма томонидан ушбу Низомга 5-иловада келтирилган шакл бўйича рухсатнома расмийлаштирилади ва истеъмолчиларга берилади. Истеъмолчиларга рухсатномани бериш тегишли ҳудудий бўлинма томонидан бир иш куни мобайнида амалга оширилади.
Рухсатнома уч нусхада тайёрланади: битта асл нусхаси ва 2 та нусхаси.
Рухсатноманинг асл нусхаси истеъмолчига юборилади (топширилади), унинг битта нусхаси истеъмолчининг иссиқлик қурилмалари иссиқлик тармоқларига уланадиган корхона ва ташкилотга юборилади, иккинчи нусхаси эса — ҳудудий бўлинмада қолади.
23. Иссиқлик қурилмаларини техник кўрикдан ўтказишда ушбу Низомнинг II бўлимида белгиланган рухсат беришга доир талаблар ва шартлардан чекинишлар аниқланганда, ҳудудий бўлинманинг мансабдор шахси истеъмолчининг иссиқлик қурилмаларини техник кўрикдан ўтказиш далолатномасини расмийлаштиради ва унда текшириш вақтида аниқланган камчиликлар ва нуқсонларнинг батафсил рўйхатини кўрсатади ҳамда иссиқлик қурилмаларини эксплуатация қилишга рухсат бериш мумкин эмаслиги ҳақида хулоса беради.
Тегишли камчиликлар ва нуқсонлар бўйича кўрсатмаларда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг бузилган аниқ қоидаларига ҳаволалар бўлиши керак.
24. Аниқланган камчиликлар ва нуқсонлар бартараф этилганидан сўнг истеъмолчининг иссиқлик қурилмалари такроран техник кўрикдан ўтказишга тақдим этилади. Иссиқлик қурилмаларини такроран техник кўрикдан ўтказиш мурожаат қилинганидан сўнг уч иш куни мобайнида амалга оширилиши керак.
25. Агар ҳудудий бўлинма истеъмолчининг рухсатнома олиш ҳақидаги аризаси олинган кундан бошлаб ўн олти иш куни мобайнида истеъмолчига рухсатномани бермаса ва унинг берилишини рад этмаса, кўрсатилган муддат тугаганидан сўнг истеъмолчи, тегишли ҳудудий бўлинмани ёзма равишда хабардор қилган ҳолда, иссиқлик тармоқларининг эгаси бўлган корхона ва ташкилот билан иссиқлик таъминоти шартномасини тузиш ва унинг иссиқлик тармоқларига уланиш ҳуқуқига эга бўлади.
26. Ушбу Низомнинг 25-бандида назарда тутилган ҳолатда ҳудудий бўлинма истеъмолчининг ёзма билдиришнома олинган санадан бошлаб 5 иш куни мобайнида унга рухсатномани бериши шарт. Рухсатнома олингунига қадар тақдим этилган ҳужжатларнинг улар қабул қилиб олинган сана ҳақида белги қўйилган рўйхати ва истеъмолчи томонидан ҳудудий бўлинмага йўлланган ёзма билдиришнома рухсатномага тенглаштирилади ва иссиқлик тармоқларига уланиш учун асос ҳисобланади.
27. Қуйидаги асослар бўйича рухсатномани бериш рад этилиши мумкин:
рухсатнома олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар истеъмолчи томонидан тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этилганлиги;
истеъмолчининг рухсат беришга доир талаблар ва шартларга мувофиқ эмаслиги;
истеъмолчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларда ҳақиқий бўлмаган ёки бузиб кўрсатилган маълумотларнинг борлиги;
рухсат бериш тартиб-таомилларига мувофиқ ўтказилиши мажбурий ҳисобланган ўрганишлар, тадқиқотлар, текширишлар ёки бошқа илмий ва техник баҳолашларнинг натижалари бўйича асосланган салбий хулоса.
Рухсатнома бериш ҳудудий бўлинма томонидан бошқа асосларга кўра, шу жумладан мақсадга мувофиқ эмас, деган важлар билан рад этилишига йўл қўйилмайди.
Рухсатнома бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришнома ариза берувчига рад этиш сабаблари, қонун ҳужжатларининг аниқ нормалари ва ариза берувчи кўрсатилган сабабларни бартараф этиб такроран кўриб чиқиш учун ҳужжатларни тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади). Ариза берувчи рад этиш сабабларини бартараф этиб ва ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этишга ҳақли бўлган муддат рухсатномани бериш рад этилганлиги ҳақидаги билдиришнома олинган кундан бошлаб ўн иш кунидан кам бўлмаслиги керак.
28. Ҳужжатларни такроран кўриб чиқишда ҳудудий бўлинма томонидан ариза берувчига илгари ёзма шаклда баён қилинмаган рад этиш сабаблари далил сифатида келтирилишига йўл қўйилмайди, илгари кўрсатилган сабаблар бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар билан боғлиқ рад этиш сабаблари далил сифатида келтирилиши бундан мустасно.
29. Истеъмолчи томонидан рухсатномани бериш рад этилганлиги ҳақидаги ёзма билдиришномада кўрсатилган муддат ўтганидан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади ва ҳудудий бўлинма томонидан умумий асосларда кўриб чиқилади.
30. Истеъмолчи рухсатномани бериш рад этилганлиги устидан, шунингдек ҳудудий бўлинма мансабдор шахсининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
V. Рухсатноманинг дубликатини бериш
31. Рухсатнома йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган тақдирда истеъмолчининг аризасига кўра унинг дубликати берилади. Рухсатноманинг дубликатини бериш асл нусхани берган ҳудудий бўлинма томонидан амалга оширилади.
Ҳудудий бўлинма рухсатнома дубликатини ариза олинган кундан бошлаб беш кун мобайнида, шунингдек рухсатнома яроқсиз ҳолга келганда унинг асл нусхасини бериши шарт.
32. Рухсатноманинг дубликатини бериш учун йиғим ундирилмайди.
VI. Рухсатноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш, қайта расмийлаштириш ва бекор қилиш
33. Рухсатноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш, шунингдек уни бекор қилиш «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22 — 25-моддаларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда амалга оширилади.
34. Рухсатнома берилган мақсадда иссиқлик тармоқларига уланиш натижасида фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига зарар етказиш ёхуд бундай зарар етказишнинг реал хавфи яратилиши рухсатноманинг амал қилишини белгиланган тартибда тўхтатиш учун асос бўлувчи рухсат берувчи талаблар ва шартлар бир марта қўпол равишда бузилишига тегишлидир.
VII. Берилган рухсатномалар реестри
35. «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси берилган рухсатномалар реестрини юритади ва уни ўзининг расмий веб-сайтида жойлаштириши керак.
Берилган рухсатномалар реестрида истеъмолчилар ҳақидаги қуйидаги асосий маълумотлар кўрсатилиши лозим:
истеъмолчи — юридик шахснинг номи — унинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, почта манзили, телефони;
истеъмолчи — жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, унинг паспортига оид маълумотлар, почта манзили, телефони;
рухсатнома берилган сана ва унинг рақами;
рухсатномани тўхтатиб туриш ва қайта тиклашнинг асоси ва санаси;
рухсатноманинг амал қилишини тўхтатишнинг асоси ва санаси;
рухсатноманинг амал қилишини бекор қилишнинг асоси ва санаси;
рухсатноманинг дубликатларини беришнинг асоси ва санаси.
36. Берилган рухсатномалар реестридаги мавжуд маълумотлар юридик ва жисмоний шахсларнинг улар билан танишиши учун очиқдир.
Истеъмолчиларнинг иссиқликдан фойдаланувчи қурилмаларини ва иссиқлик тармоқларини эксплуатация қилишга рухсат бериш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Истеъмолчиларнинг иссиқлик қурилмаларини эксплуатация қилишга рухсатнома бериш
СХЕМАСИ
Истеъмолчиларнинг иссиқликдан фойдаланувчи қурилмаларини ва иссиқлик тармоқларини эксплуатация қилишга рухсат бериш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА

Истеъмолчиларнинг иссиқлик қурилмаларини эксплуатация қилишга рухсатнома
‎ бериш тўғрисидаги аризанинг
‎ (хатнинг) шакли

‎‎ ________________________________________________бошлиғига

(ҳудудий бўлинманинг номи)

‎‎________________________________________________га

‎‎(Ф.И.О.)

______________________________________________________дан

(истеъмолчи корхона ва ташкилотнинг номи, жойлашган жойи (юридик манзили))

ёки ___________________________________________________дан

(иссиқлик қурилмалари эгасининг Ф.И.О., манзили, телефони)

Иссиқлик қурилмаларини эксплуатация қилишга рухсатнома беришингизни сўраймиз ________________________________________________________________________

(янгидан ишга туширилаётган ёки реконструкция қилинган иссиқлик
‎қурилмаларининг номи (кераклиси остига чизиб қўйилсин))

Иссиқлик таъминоти лойиҳаси «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси билан келишилган ________________________________________________________________________

(лойиҳанинг келишилганлиги ҳақидаги хулосанинг рақами ва санаси)

Монтаж ишлари _______________________________________ томонидан бажарилган
‎‎(иссиқлик-монтаж ташкилотининг номи)
Ишга тушириш-созлаш ишлари ___________________________ томонидан бажарилган

(ишга тушириш-созлаш ташкилотининг номи)

Иссиқлик қурилмаси монтаж ташкилотидан ишчи комиссия томонидан қабул қилинган ________________________________________________________________________

(қабул қилиш-топшириш далолатномаси имзоланган сана)

Иссиқлик хўжалиги учун жавобгар шахс (юридик шахслар учун) ________________________________________________________________________

(Ф.И.О., лавозими, тайинлаш тўғрисидаги буйруқнинг санаси ва рақами)

Илова:‎ ‎‎1. Ижро ҳужжатлари _____ варақда;‎
‎‎2. Қабул қилиш-топшириш синовларининг баённомалари ______ варақда.
Истеъмолчи корхона ва ташкилотнинг раҳбари (юридик шахслар учун) ______________________________ ____________ _____________________________

(‎Ф.И.О)

(имзо) ‎

(сана)

ёки
Иссиқлик қурилмаларининг эгаси (жисмоний шахслар учун) ______________________________ ________________ _________________________

(Ф.И.О.) ‎

(имзо) ‎

(сана)‎

Истеъмолчиларнинг иссиқликдан фойдаланувчи қурилмаларини ва иссиқлик тармоқларини эксплуатация қилишга рухсат бериш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Истеъмолчиларнинг иссиқлик қурилмаларини эксплуатация қилишга рухсатнома бериш учун ҳудудий бўлинмага тақдим этиладиган ҳужжатлар
РЎЙХАТИ
1. Иссиқлик қурилмаларини улаш учун техник шартлар.
2. Белгиланган тартибда келишилган иссиқлик таъминоти лойиҳаси.
3. Истеъмолчиларнинг иссиқлик тармоқларига уланиши учун техник шартлар бажарилганлиги ҳақида иссиқлик таъминоти корхоналаридан маълумотнома.
4. Иссиқлик таъминоти корхоналаридан олинган иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш приборлари ишлашга тайёр эканлиги ҳақидаги маълумотнома.
5. Монтаж ташкилоти билан истеъмолчи ўртасида тузилган қабул қилиш-топшириш далолатномаси.
6. Иссиқлик хўжалиги учун жавобгар шахсни тайинлаш тўғрисидаги буйруқ.
7. Иссиқлик қурилмаларига хизмат кўрсатиш бўйича тезкор ва тезкор-таъмирловчи ходимлар рўйхати.
8. Иссиқлик пунктининг арматура рақамлари қўйилган қувурлари ва беркитувчи арматураларнинг ижро (кўргазмали) схемаси, ер ости ишлари далолатномалари.
9. Иссиқлик қурилмаларининг паспортлари.
10. Қўлланиладиган иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва қувурларнинг сертификатлари.
11. Иситиш тизими, иссиқ сув таъминоти тизими ва иссиқлик тармоқларини ювиш; бошқариш боғламаси, иссиқлик киритиш ва иситиш тизими зичланганлиги ҳақидаги далолатномалар.
12. Соплолар ёки тегишли диаметрдаги чекловчи шайбалар ўрнатилганлиги ҳақидаги далолатномалар
13. Лавозим ва эксплуатация қилиш йўриқномалари, техника хавфсизлиги ва ёнғин хавфсизлиги бўйича йўриқномалар.
14. Йўриқнома бериш, ТЭҚ ва ХТҚ бўйича билимлар синовлари журналлари, иссиқлик қурилмаларини кўрикдан ўтказиш вақтида аниқланган нуқсонларни ҳисобга олиш, тезкор, наряд-рухсатнома бериш, назорат-ўлчаш приборлари ва автоматикани ҳисобга олиш журналлари.
Истеъмолчиларнинг иссиқликдан фойдаланувчи қурилмаларини ва иссиқлик тармоқларини эксплуатация қилишга рухсат бериш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА

Истеъмолчиларнинг иссиқлик қурилмаларини техник кўрикдан ўтказиш
‎ДАЛОЛАТНОМАСИ

_______ йил «____» _____________ №_____

Ушбу далолатнома ________________________________________________________

(истеъмолчи корхона ва ташкилотнинг номи ёки иссиқлик қурилмалари эгасининг
‎ Ф.И.О. (кераклиси остига чизилсин))

_____ йил «___» _______даги ___-сон аризасига асосан _________________________ ____________________________________ _____________________ мансабдор шахси
‎‎(ҳудудий бўлинманинг номи, лавозими Ф.И.О.)‎‎

томонидан ‎‎ истеъмолчи корхона ва ташкилотнинг вакили (юридик шахслар учун) ____________________________________________________________ ёки иссиқлик

‎‎(лавозими,

‎‎‎‎(Ф. И. О.)
қурилмаларининг эгаси (жисмоний шахслар учун) ______________________________

(‎‎Ф. И. О.)

иштирокида тузилди.

‎Тақдим этилган ҳужжатлар кўриб чиқилди ва иссиқлик қурилмалари техник кўрикдан ўтказилди.

1. Техник кўрикдан ўтказиш учун тақдим этилган иссиқлик қурилмалари:
‎_________________________________________________________

(иссиқлик қурилмаларининг номи)

1.1. Иссиқлик қурилмаларининг таркиби ва тавсифи:
1.1.1. Лойиҳа бўйича иссиқлик юкламаси:
Т/р‎ ‎‎Номи Юклама тури, истеъмоли Миқдори Ўлчов бирлиги

1.‎

Иситиш

макс.

‎‎

Гкал/соат

2.‎

Вентиляция

макс.

‎‎

Гкал/соат

3.‎

Технологик эҳтиёжлар

макс.

‎‎

Гкал/соат

4.‎

Иссиқ сув таъминоти

ўр. сут.

‎‎

Гкал/соат

5.‎

Иссиқ сув таъминоти

макс.

‎‎

Гкал/соат

6.‎

Иссиқлик элтувчи сарфи

макс.

‎‎

т/соат

7.‎

Конденсат қайтиши

меъёрланган

‎‎

т/соат

8.‎

Сирқиш миқдори

меъёрланган

‎‎

т/соат, Гкал/йил

9.‎

Иссиқлик йўқотишлар

меъёрланган

‎‎

Гкал/йил

10.‎

Иссиқлик энергиясининг йиллик истеъмоли

тахминан

Гкал/йил


‎1.1.2. Иссиқлик энергияси манбаи иссиқлик элтувчисининг таснифи

Иссиқлик элтувчининг номи

Мавжуд тўплам, атм

Ҳарорат жадвали

Статик босим, м


‎‎‎Сув, буғ‎

‎Р1

Р2

DР‎

‎Т1

Т2

‎DТ

‎‎‎hм‎

‎‎ ‎‎

‎1.2. Техник ҳужжатлар
‎1.2.1. Техник шартлар _____________________________________ томонидан берилган.

(техник шартларни берган корхона ва ташкилотнинг номи)

1.2.2. Иссиқлик таъминоти лойиҳаси __________________________________________ _________________________________________________томонидан ишлаб чиқилган.

(лойиҳа ташкилотининг номи, ишлаб чиқиш рақами ва санаси)

Ушбу лойиҳа «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси ва _____________________________

(лойиҳа келишилганлиги тўғрисидаги хулосанинг
‎ рақами ва санаси)

ҳамда иссиқлик қурилмалари тармоқларига уланадиган корхона ва ташкилот билан ______________________________________________________________ келишилган.

(корхона ва ташкилотнинг номи, лойиҳа келишилганлиги тўғрисидаги
‎хулосанинг рақами ва санаси)

1.2.3. Монтаж ва ишга тушириш-созлаш ишлари ҳамда синовлар _____________________________________________________ томонидан бажарилди.

(ташкилотнинг номи)

1.2.4. Иссиқликдан фойдаланувчи қурилма, иссиқлик тармоғи, тақсимлаш пункти (марказий иссиқлик пункти (МИП), индивидуал иссиқлик пункти (ИИП) техник ва муаллифлик назорати томонидан тасдиқланган, эгалик қилувчининг имзоси қўйилган ва муҳри босилган расмийлаштирилган паспорт билан биргаликда эксплуатация қилишга рухсат бериш учун тақдим этилади:
______ йил «___» ___________; _____ йил «___» ____________
‎______ йил «___» ___________
‎1.2.5. Ички иссиқлик истеъмоли тизимлари қабул қилиш далолатномаси билан биргаликда тақдим этилади:
‎иситиш ____ йил «__» ________________ ИСТ ______ йил «___» ________
‎вентиляция ____ йил «__» __________ тех. эҳтиёж. _____ йил «___» _______

‎1.2.6. Иссиқлик тармоқларига иссиқлик қурилмалари уланаётган корхона ва ташкилотдан техник шартлар бажарилганлиги тўғрисида 20___ йил «___» ________да _______________________________________________________________томонидан

‎‎‎‎‎берилган маълумотнома

‎‎‎‎( корхона ва ташкилотнинг номи)

‎‎2. Иссиқлик қурилмаларини кўздан кечиришда ва техник ҳужжатларни текширишда қуйидагилар аниқланди:

‎2.1. Иссиқлик қурилмалари эксплуатациясини ташкил этиш:
2.1.1. Иссиқлик қурилмалари эксплуатацияси ___________________________________
_______________________________________________ томонидан амалга оширилади.

(истеъмолчи корхона ва ташкилотнинг номи ёки иссиқлик қурилмалари
‎ эгасининг Ф.И.О. (кераклиси остига чизилсин))

2.1.2. Иссиқлик хўжалиги учун жавобгар шахс _______________ ___________________

(лавозими

(‎Ф. И. О., )

20___ йил «___» ______________ даги___ -сон буйруқ билан тайинланган.
‎Қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда 20____ йил «___» _________________да ТЭҚҚ ва ТХҚ бўйича билимлар текширилган, журналдаги ёзув рақами_______________

‎2.1.3. Иссиқлик-техник ходимлар сони ва малакаси бўйича етарли эканлиги ________________________________________________________________________

2.1.4. Иссиқлик қурилмалари паспортлари ______________________________________

‎2.2. Иссиқлик қурилмаларининг техник ҳолати (ТЭҚҚ ва ТХҚга мувофиқлик)

‎2.2.1. Иссиқлик тармоқлари __________________________________________________
‎2.2.2. Иссиқлик пунктлари ___________________________________________________
‎2.2.3. Тизимлар:
‎иситиш _________________________________________________________________
‎вентиляция ______________________________________________________________
‎иссиқ сув таъминоти _______________________________________________________
‎технологик қурилмалар _____________________________________________________
‎конденсатни йиғиш ва қайтариш тизимлари _____________________________________

‎‎‎3. Хулоса
‎_______________________________________________________________________

(техник кўрикдан ўтказишга тақдим этилган иссиқлик қурилмаларини эксплуатация қилишга рухсат бериш мумкинлиги)

Мансабдор шахс __________________________________ ________________________
(ҳудудий бўлинманинг номи лавозими)

‎‎(Ф.И.О)

20___ йил «___» ___________ ___________________

‎‎(имзо)

Истеъмолчи корхона ва ташкилотнинг раҳбари ёки иссиқлик хўжалиги учун жавобгар шахс (юридик шахслар учун) ________________________________________________ _____________________________________________________ __________________

‎‎(корхона ва ташкилотнинг номи, лавозими

‎‎Ф.И.О.)

20___ йил «___» _____________ ____________________

‎‎(имзо)

‎Истеъмолчининг М.Ў.
‎ёки
Иссиқлик қурилмаларининг эгаси ‎(жисмоний шахслар учун)_______________________

‎‎(Ф.И.О., номер телефона)

20___ йил «___» _____________ _____________________

(имзо)

Истеъмолчиларнинг янги ва реконструкция қилинган иссиқлик қурилмаларини эксплуатация қилишга рухсат бериш тартиби тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА





‎‎

ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКАДА НАЗОРАТ БЎЙИЧА ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ
‎(«ЎЗДАВЭНЕРГОНАЗОРАТ»)

‎Иссиқлик қурилмаларини эксплуатация қилишга
‎ РУХСАТНОМА № ________


‎ 20___ йил «____» __________________

«Ўздавэнергоназорат» инспекциясининг _______________________________ ҳудудий

‎‎(ҳудудий бўлинманинг номи)

‎‎бўлинмаси_______________________________________________________

(янги, реконструкция қилинган (кераклиси остига чизилсин)

иссиқлик қурилмаларини техник кўрикдан ўтказишнинг 20___ йил «___»__________даги
‎______-сон далолатномасига асосан __________________________________________

(истеъмолчи корхона ва ташкилотнинг номи ёки иссиқлик

_________________________________________________________га тегишли бўлган

қурилмалари эгасининг Ф.И.О. (кераклиси остига чизилсин))

_______________________________________________________________

(иссиқлик қурилмаларининг тўлиқ номи, кучланиш қийматини кўрсатган ҳолда)

‎‎иссиқлик қурилмаларини эксплуатация қилишга рухсат беради.
«Ўздавэнергоназорат» инспекцияси ______________________________________ нинг

(ҳудудий бўлинманинг номи)

‎‎бошлиғи ___________________________________ ‎‎М.Ў. ________________________
(Ф.И.О.) ‎

(имзо, сана)