Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A


Rahbar:

Bosh direktor
Shoimоv Mirzahmаt Ismаtоvich

E-mail:

info@sdtes.uz

Manzil:

120219, Sirdaryo viloyati Shirin shahri Enеrgеtiklar ko’ch. 7


Ссылка:


Telefon:

0367 764-59-43 0367 764-51-30

Электр энергиясини ишлаб чиқарувчи корхоналар электр энергиясини ишлаб чиқаришда хавфсизликни таъминлаши ва магистрал электр тармоқларига сифат кўрсаткичлари давлат стандартларига мос бўлган электр энергиясини етказиб бериши шарт.
Марказий Осиёдаги энг йирик электр станцияси – ўрнатилган қуввати 3000 МВт, фойдаланадиган ёқилғиси – табиий газ, заҳиравий ёқилғиси – мазут.

Станциянинг қурилиши 1966 йилда бошланиб, 1981 йилда якунланган.

Сирдарё ИЭС 2001 йилда акциядорлик жамиятига айлантирилган, устав капитали 13700650,0 минг сўм, 1 та акциянинг номинал қиймати – 10 000 сўмни ташкил этган бўлса, 01.01.2014 йил ҳолатига эса устав  капитали 18 679 519,5 сўм, 1 та акциянинг номинал қиймати - 13 056 сўмни ташкил этди.

120219,

Sirdaryo viloyati Shirin shahri

Enеrgеtiklar

ko’ch. 7

Bosh direktor

Shoimоv Mirzahmаt Ismаtоvich

Ishlab chiqarish bo`yicha direktor

Mаmаtqulоv Shukurаli Аbdurаximоvich

0367

764-59-43

0367

764-51-30

info@sdtes.uz

www.sdtes.uz

chorshanba 16.00 – 18.00

payshanba 16.00 – 18.00

Почта манзили:

120219, Ўзбекистон Республикаси, Сирдарё вилояти, Ширин ш.

Акциялар пакетларининг тақсимланиши:

«Ўзбекэнерго» АЖ улуши

51,02 %

Меҳнат жамоасининг улуши

0,96 %

Давлат улуши

48,02%

Асосий иншоотлари ва ускуналари

Бош корпусда ҳар бирининг қуввати 300 МВт бўлган 10 та энергоблок жойлашган, улар қуйидагилардан ташкил топган:

- тўғри оқимли икки корпусли газ-мазутли ТГМП-114 С қозонлари, буғ ишлаб чиқариш унумдорлиги 950 т/соат, Таганрог қозон заводида ишлаб чиқарилган;

- К-300-240-1 турбиналари, Ленинград механика заводида (Санкт-Петербург ш.) ишлаб чиқарилган;

- ТВВ-320-2 генераторлари, қуввати 300 МВт, кучланиши 20 кВ, Санкт-Петербургдаги «Электросила» электротехника бирлашмасида ишлаб чиқарилган;

- ТДЦ-400000/500 ва ТДЦ 400000/220 трансформаторлари, «Запорожтрансформатор» ИЧБ ва «Трансформатор» ИЧБ да ишлаб чиқарилган.

2001 йилда Европа тикланиш ва тараққиёт банки томонидан 27,8 млн АҚШ доллари миқдорида кредит ажратилган. 2 та энергоблокнинг реконструкциясини 2003 йилда «Siеmens» фирмаси бажарган.

Ишлаб чиқариш ва молиявий фаолият кўрсаткичлари

Номи

2011 й.

2012 й.

2013 й.

Электр энергияси, млн.кВт.соат

15 053,4

16539,3

16155,9

Иссиқлик энергияси, минг Гкал

185,6

172,2

187,8

«Сирдарё ИЭС иккита энергоблокларини кенг кўламли модернизация қилиш» инвестицион лойиҳаси бўйича

Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 15 декабрдаги №ПҚ-1442–сонли «2011 - 2015 йилларда Ўзбекистон Республикаси саноатини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари тўғрисида» ва 2013 йил 28 ноябрдаги №ПҚ-2077- сонли «Сирдарё иссиқлик электр станциясидаги иккита энергоблокни тўлиқ модернизация қилиш инвестицион лойиҳасини амалга ошириш чора тадбирлари тугрисида”ги қарорларига асосан амалга оширилмоқда.

Лойиҳа «Ўзбекэнерго» акциядорлик жамиятининг ўз маблағи ва Агробанкнинг кредит маблағи ҳисобидан молиялаштирилмоқда.

Халқаро тендер савдолари асосида модернизация ишларини амалга ошириш учун Россиянинг «Силовые машины» компанияси (бош пудратчи) билан шартнома тузилган. Ҳозирги кунда 1-чи ва 2-чи сонли энергоблокларга келтирилган янги ускуналарни ўрнатиш ва созлаш ишлари биргаликда ўз якунига етказилмоқда.

Модернизация ишлари тўлиқ амалга оширилгандан сўнг қуйидаги техник-иқтисодий кўрсаткичларга эришилади:

- Икки энергоблокнинг ўрнатилган қуввати 25 МВт дан жами 50 МВт га, яъни умумий қуввати 600 МВт дан 650 МВтга ошади;

- йилига қўшимча 400 млн. кВт. соат электроэнергия ишлаб чиқарилади;

- ёқилғининг солиштирма сарфи 35-40 гр/кВт соатга тежалади;

- йилига 100,6 минг тонна шартли ёқилғи, яъни 90,0 млн. куб метр табиий газ тежалади;

- энергоблокларнинг хизмат даври камида яна 20 йилга ошади.

«Сирдарё ва Толимаржон иссиқлик электр станцияларида детандер-генератор қурилмаси қурилиши» лойиҳаси тўғрисида

Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 15 декабрдаги №ПК-1442–сонли «2011 - 2015 йилларда Ўзбекистон Республикаси саноатини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари тўғрисида» ва 2011 йил 30 июндаги №ПҚ-1562 сонли «Сирдарё ва Толимаржон иссиқлик электр станцияларида детандер-генератор қурилмаларини ўрнатиш инвестицион лойихасини амалга ошириш чора тадбирлари тўғрисида» ги қарорларига асосан амалга оширилди.

Лойиҳа электр энергетика тизимида илк маротаба амалга оширилиб, умумий қуввати 15 МВт бўлган 3 та (ҳар бирининг қуввати 5 МВт.дан) детандер-генератор қурилмалари Сирдарё иссиқлик электр станциясида ўрнатилди.

2013 йилнинг 25 сентябрида 1-чи, 2014 йил 25 июнда 2-чи ва 20-чи июлда 3-чи детандер-генератор қурилмалари ишга туширилди. Лойиха амалга оширилиши натижасида газ ёқмасдан, йилига экологик тоза электр энергияси ишлаб чиқарилмоқда ва шу ишлаб чиқарилган электр энергиясига эквивалент бўлган миқдорда табиий газ иқтисод қилинмоқда.

Shaxsiy kabinet

maishiy iste'molchilar uchun
  • Elektr energiyasi uchun to'lov qulaylik
  • SMS to'lovlar xabardor
  • Axborot SMS xabar
  • Nazorat xarajatlar
Kabinetga o`tish
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech