Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Chop etish sanasi: 26.07.2017 y.
Muddat: gacha: 18:00   15.08.2017 y.
Ko'rishlar: 332

Аудиторлик текширувини ўтказиш учун:

1. “Ўзбекэнерго” АЖ ижроия аппарати миллий стандартлар бўйича тузилган молиявий ҳисоботининг миллий аудит стандартлари бўйича аудиторлик текшируви;

2. “Ўзбекэнерго” АЖ ижроия аппарати халқаро стандартлар бўйича тузилган молиявий ҳисоботининг халқаро аудит стандартлари бўйича аудиторлик текшируви;

3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 28 июлдаги № 207 сонли қарорига мувофиқ Мижоз молиявий ахборотининг самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари (СМК), самарадорликнинг йиғинди кўрсаткичлари (СЙК) кўрсаткичлари ҳисоби ва уларни бажариш фоизлари тўғрилигини баҳолаш билан боғлиқ махсус савол бўйича миллий аудит стандартларига кўра текширувлар ўтказилади.

Танловда қатнашиш учун қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади:

- танлов қатнашчисининг аудиторлик текширувини ўтказишнинг дастлабки нархини кўрсатган ҳолда танловда қатнашиш тўғрисидаги таклифи;

- аудиторлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия нусхаси;

- аудиторлик ташкилоти тўғрисида маълумот;

- ташкилотнинг энг йирик мижозлари (улар берган баҳолар билан бирга) рўйхати ва аудиторлик ташкилотининг тегишли иш тажрибаси;

- аудиторнинг малака сертификатлари нусхалари ва бошқа халқаро сертификатлар;

- суғурта полиси нусхаси;

- танлов ҳужжатларига мувофиқ тақдим этиш учун зарур бўлган бошқа ҳужжатлар.

Танловда қатнашишга:

- барча хўжалик юритувчи субъектларни аудиторлик текширувидан ўтказиш лицензиясига эга;

- миллий стандартлар бўйича тузилган молиявий ҳисоботни аудитнинг миллий стандартлари бўйича аудиторлик текширувидан ўтказиш соҳасида камида 5 йиллик тажрибага эга (аудит объекти бўйича 1-банд);

- халқаро стандартлар бўйича тузилган молиявий ҳисоботни аудитнинг халқаро стандартлари бўйича аудиторлик текширувидан ўтказиш соҳасида камида 5 йиллик тажрибага эга (аудит объекти бўйича 2-банд);

- Ўзбекистон Республикаси Рақобат давлат қўмитаси ва Молия вазирлиги томонидан белгиланадиган тегишли йилда устав капиталидаги давлат акциялари пакети (улуши) 50 %дан ортиқ бўлган корхоналарнинг ташқи аудитини ўтказиш ҳуқуқига эга аудиторлик ташкилотлари рўйхатига кирувчи ;

- корхоналардан салбий баҳо олмаган;

- тегишли фаолият соҳасидаги халқаро тармоққа кирувчи;

- ҳисобот даври якунлари бўйича тармоқ корхоналари молия-хўжалик фаолиятининг молиявий таҳлилини тақдим этиш имкониятига эга;

- буюртмачига келгусида етказиладиган аудиторлик ташкилоти томонидан унинг шартнома мажбуриятларини бажармаслиги билан боғлиқ зарарни қоплашни ўз зиммасига олган аудиторлик ташкилотлари қўйилади.

Танловда иштирок этиш учун аризалар 2017 йил 15 августгача қабул қилинади.

Танловда иштирок этиш учун аризалар почта ёки “Ўзбекэнерго” АЖнинг девонхонасига индекс: 100000, Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани Истиқлол кўчаси 6-уй манзили орқали тақдим этилиши лозим.

Қўшимча маълумотлар билан танишиш учун қуйидаги телефон рақамларига мурожаат қилинг: 236-69-09, 236-61-33.



Shaxsiy kabinet

maishiy iste'molchilar uchun
  • Elektr energiyasi uchun to'lov qulaylik
  • SMS to'lovlar xabardor
  • Axborot SMS xabar
  • Nazorat xarajatlar
Kabinetga o`tish
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech