Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
20 Jul 2012

“Ўзбекэнерго” ДАК энергетика корхоналарининг барқарор ишлашини таъминлаш, ишлаб чиқариш фаолиятининг прогноз параметрларига эришиш, республиканинг 2012 йилги ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг устувор йўналишларини амалга ошириш учун зарур чора-тадбирлар кўрмоқда.

Жорий йилнинг I ярим йиллигида маҳсулот таннархининг пасайиши тезкор маълумотларга кўра 15,4 % ни ташкил қилди.

2012 йилнинг I ярим йиллигида компания корхоналари ишлаб чиқариш фаолиятининг прогноз параметрлари бажарилишини таъминладилар. Соҳа бўйича товар маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажми 100,2% ни ташкил этди. Республика истеъмолчиларига 21,3 млрд. кВт.соат электр энергияси етказиб берилиши таъминланди. Бу режа 100,2 % бажарилди, демакдир. Иссиқлик энергияси 4,3 млн.Гкал ҳажмида узатилди.

2012 йил I ярим йиллигида маҳсулот экспорти 147,5% бажарилди.

Қўшни давлатларга бевосита шартномалар бўйича электр энергияси етказиб берилди, лойиҳа-қидирув ва қурилиш-монтаж ишларини ўтказишга доир хизматлар кўрсатилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2011-2013 йилларда саноат кооперациясини ривожлантириш асосида тайёр маҳсулот, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни янада чуқурлаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида” 29.07.2011 йил № ПҚ-1590 Қарорига мувофиқ “Ўзбекэнерго” ДАКда маҳаллийлаштиришга доир 7 та лойиҳа амалга оширилмоқда.

Жорий йилнинг I ярим йиллигида маҳсулот тайёрлаш 118,2 % ни ташкил қилди.

2012 йил инвестиция дастури бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг 2012 йилга мўлжалланган Инвестиция дастури тўғрисида” 27.12.2011 йил №ПҚ-1668 Қарорига биноан 35 та инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда.

2012 йил I ярим йиллигида инвестиция лойиҳалари бўйича 548,6 млрд. сўмлик капитал қўйилмалар ўзлаштирилди. Бу давр прогнозига нисбатан 100,1 % демакдир.

2012 йил I ярим йиллигида капитал қўйилмаларнинг кўзда тутилган прогноз кўрсаткичлари бажарилди, жумладан, 6 та объект ишга туширилди.

“220 кВ ли Қуйи мозор НС реконструкцияси (63 минг кВА кучланишли трансформатор ишга туширилиши билан)” лойиҳасининг амалга оширилиши тугалланди, 220 кВ “Фозилмон НС – Лочин НС” ҲЛ (узунлиги 69,2 км) ва 220 кВ “Қизил Равот НС – Юлдуз НС” ҲЛ (узунлиги 31,4 км) қурилиш лойиҳалари, 220 кВ “Сирдарё ИЭС – Қорақиясой НС” ҲЛ (узунлиги 71,8 км) реконструкцияси муддатидан анча аввал бажарилди.

“220 кВ ҲЛ билан 220 кВ Иштихон НС ва 110 кВ ҲЛ билан 110 кВ “Горнорудная” НС қурилиши” лойиҳаси доирасида 63 минг кВА кучланишли иккинчи трансформатор ва 67,1 км узунликдаги ҲЛ ишга туширилди.

“Тошкент шаҳрида трансформаторлар ишлаб чиқаришни ташкил қилиш” лойиҳаси бўйича жорий йилнинг 23 июнида ток трансформаторлари ишлаб чиқарувчи “Еlektr Quvvat Qurilmаlari” Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонаси ишга туширилиши таъминланди.

“Навоий ИЭСда газ сиқувчи компрессор станцияси қурилиши” лойиҳаси бўйича монтаж ишлари якунланди.

Жорий йилнинг I ярим йили якунлари бўйича умумий узунлиги 731,9 км бўлган барча кучланишдаги электр узатиш линиялари ва 35 кВ ва ундан юқори нимстанцияларда 126 минг кВА кучланишдаги трансформатор қувватлари, 6-10 кВ ли 164 та трансформатор нимстанция комплекти ишга туширилди.

220 кВ “Чўпонота” НС 220 кВ “Суғдиёна-Бобур” ҲЛ киритмаси билан қурилмоқда, НСга 125,0 минг кВА кучланишли трансформатор ва 220 кВ ОТМ ускунаси ўрнатилган, ҲЛ бўйича таянчлар ўрнатила бошланган.

Тошкент шаҳрида ташқи электр таъминоти объектлари қурилиши лойиҳасини амалга ошириш давом эттирилди. 220 кВ кучланишли “Келес” НСда 200 минг кВА ли иккинчи трансформаторни монтаж қилиш ишлари олиб борилмоқда.

“Электр энергиясини назорат қилиш ва ҳисобга олиш автоматлашган тизими” лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Электр энергиясини назорат қилиш ва ҳисобга олиш автоматлашган тизими” лойиҳасини бажаришга доир биринчи галдаги чора-тадбирлар тўғрисида. Осиё тараққиёт банки иштирокида Ўзбекистон Республикасининг Бухоро, Жиззах ва Самарқанд вилоятлари электр энергияси истеъмолчиларининг 0,4 кВ электр энергияси истеъмоли ҳисоб тизимини жорий қилиш” 14.02.2012 йил № ПҚ-1705 Қарори қабул қилинган.

Компания корхоналари томонидан электр энергиясини ҳисобга олувчи замонавий электрон ҳисоб асбобларини жорий қилишга оид ишлар олиб борилмоқда. Жорий қилиш бошлангандан бери ўтган давр ичида юридик истеъмолчиларда 206,7 минг уч фазали ва 118,9 мингдан ортиқ бир фазали электрон ҳисоб асбоблари, маиший истеъмолчиларда 12,4 минг уч фазали ва 2394,5 мингга яқин бир фазали электрон ҳисоб асбоблари ўрнатилди.

Тўлов интизомини мустаҳкамлаш, узатилган электр энергияси учун ҳисоб-китоб тизимини такомиллаштириш ва соҳа корхоналарини молиявий соғломлаштириш учун ҳудудий электр тармоқ корхоналари томонидан тегишли ишлар олиб борилмоқда.

Республика бўйича оммавий ахборот воситаларида 1054 марта, шу жумладан, телевидениеда 352 марта, радио бўйича 328 марта чиқишлар қилинди, матбуот органларида электр энергияси реализацияси, истеъмолчилар билан ҳисоб-китобларни такомиллаштириш масалаларига оид 374 та мақола чоп этилди. .

V Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперацион биржаси доирасида 171,4 млрд. сўмлик 437 та шартнома тузилди.

2012 йилнинг I ярим йиллигида 100,5 млрд. сўмлик маҳсулот олинди. Бу давр прогнозига нисбатан 118,1 % демакдир.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2012 йилда Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперацион биржаси ташкил қилиш ва ўтказишга доир чора-тадбирлар тўғрисида” 28.02.2012 йил 55-сон Қарорига мувофиқ, компания корхоналари жорий йил июнь ойида соҳа саноат ярмаркасида ёнилғи-энергетика комплекси таркибида иштирок этишди. Соҳа саноат ярмаркаси иши давомида 30,3 млрд. сўмликка яқин 119 та шартнома тузилди.

Компания корхоналарида янги иш жойлари ва касаначилик иш ўринлари яратиш 2012 йил учун Вазирлар Маҳкамаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ва Иқтисодиёт вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқлаган прогноз параметрларига мувофиқ амалга оширилади. Умуман компания бўйича 2012 йилда 1208 та янги иш ўринлари, шу жумладан, 150 та касаначилик иш ўринлари яратилади.

2012 йилнинг I ярим йиллигида компания корхоналарида 915 та янги иш ўринлари яратилди (154,6 %), шулардан 145 таси касаначилик иш ўринларидир (179,0 %).

“Ўзбекэнерго” ДАКнинг 2012 йил учун озиқ-овқат дастури, шунингдек, компания корхоналарида 2012 йилда кутилаётган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқариш режа-графиги ишлаб чиқилиб, тасдиқланган.

Мазкур дастурларни амалга ошириш бўйича максимал даражада самарали кўрсаткичларга эришиш мақсадида қатъий назорат ўрнатилган бўлиб, мунтазам равишда мониторинг олиб борилади, Вазирлар Маҳкамасига тизимли равишда ахборот бериб борилади.

Толимаржон ва Янги Ангрен ИЭСда юқори технологияли замонавий иссиқхона комплекслари қурилишига доир ишлар олиб борилмоқда. Тахиатош ИЭС ва Сирдарё ИЭСда балиқ хўжаликлари яратиш бўйича қурилиш ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мустаҳкам оила йили” Давлат дастури тўғрисида” 27.02.2012 йил № ПҚ-1717 Қарори бўйича “Ўзбекэнерго” ДАК томонидан энергетикларнинг оилалари фаровонлигини ошириш, ёш оилаларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга қаратилган соҳа дастури ишлаб чиқилган. Жисмонан соғлом, ҳар томонлама ривожланган авлодни тарбиялаш учун етарли шароитлар яратиш 9,1 млрд. сўм ҳажмидаги харажатлар прогнози билан кўзда тутилган.

“Мустаҳкам оила йили” соҳа дастурига оид тадбирларни амалга ошириш харажатлари давр прогнозида 3,9 млрд. сўм бўлиши назарда тутилгани ҳолда, 2012 йилнинг I ярим йиллигида 5,5 млрд. сўмни ташкил қилди. Бу эса прогноз 140,8 % бажарилди, демакдир.

Manba: не указан
Просмотров: 1244

Shaxsiy kabinet

maishiy iste'molchilar uchun
  • Elektr energiyasi uchun to'lov qulaylik
  • SMS to'lovlar xabardor
  • Axborot SMS xabar
  • Nazorat xarajatlar
Kabinetga o`tish
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech