Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
1 Jun 2012
Жорий йилнинг 30 май кунида Қибрай энергетика коллежида қайта тикланувчи энергия манбалари асосида юқори технологик лабораториянинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тақдимотда “Ўзбекэнерго” Давлат Акционерлик Компанияси, “Адолат” Социал Демократик Партияси, “Интеллект диалог” Масъулияти Чекланган Жамияти ва республика оммавий ахборот воситалари вакиллари иштироқ этишди.

“Интеллект диалог” мутаҳассислари томонидан лабораториянинг очиқ майдонида 1,5 кВт/с ишлаб чиқаришга қодир қуёш батареяси ва шамол қурилмаси ўрнатиб қуйилган. Ушбу қурилмалар Муқобил энергия манбалари ва Электр энергиясини назорат ва ҳисоб қилиш автоматлашган тизими билан ишлаш учун амалий таълимга мўлжалланган 2 ихтисослашган аудиторияни энергия билан таъминлайди.

Лойиҳа ҳомийси “Ўзбекэнерго” ДАК-си. Қибрай энергетика коллежида қуёш ва шамол тизимларини ўрнатиш - бу энергетика соҳасида малакали кадрлар таёрлашнинг бир босқичидир. Лабораториянинг очилиши ва унинг қайта тикланувчи энергия манбаларига бағишланган кенг йўналиши, мамлакатимизда ишлаб чиқарилган энергия тежайдиган технологияларини ва амалий ускуналарни намойиш қилиниши талабаларга энергетика соҳасидаги янги йўналишни фаол ўрганишга, Интернет глобал тармоқ орқали алоқалар ўрнатишга ва ўқитувчилар билан қизиқтирган саволларни муҳокама қилишга имкон беради.

“Ўзбекэнерго” компаниясининг билим манбаларига қизиқиши ва таълим йўналишига инновацион қараши ёшларга алоҳида эътиборнинг исботидир. Негаки, яхши таёрланган кадрлар – бу, умуман олганда, давлатимиз энергетика секторининг ривожланиш истиқболи. “Ўзбекэнерго” бошқармаси ёрдами билан барпо этилган, амалий-илмий лаборатория мисолида, коллеж талабаларнинг купчилигига назариядан амалиётга бемалол ўтишга имкон берилди. Қўлланиш орқали берилган таълим, кейинчалик, олинган билим ва кўникмаларини энерготизим ичида қўллашда ёрдам қилади.

Ҳозирги даврнинг асосий вазифаларидан бири- бу модернизация, техник ва технологик қайта жиҳозлаш асосида республикамиз халқ хўжалигини керакли энергия билан таъминлаш ва ёқилғи-энергия манбаларидан фойдаланишда самарасини оширишдир. Ўқув муассаси қошида шу каби лабораториянинг очилиши муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш долзарб мавзу эканлиги таъкидланиб, манбаларнинг имкониятлари намойиш этилмоқда.

Manba: не указан
Просмотров: 1335

Shaxsiy kabinet

maishiy iste'molchilar uchun
  • Elektr energiyasi uchun to'lov qulaylik
  • SMS to'lovlar xabardor
  • Axborot SMS xabar
  • Nazorat xarajatlar
Kabinetga o`tish
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech