Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
10 Jul 2012
Шу йилнинг 23 июн кунида соат 11:00 да трансформаторлар ишлаб чиқариш бўйича «Elektr Quvvat Qurilmalari» Ўзбек-Хитой қўшма корхонасининг тантанали очилиши маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Хитой Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари, Оммавий Ахборот Воситалари вакиллари ва Ўзбекистон Республикасининг Хукумат аъзолари иштирок этишди.

Шу йилнинг 23 июн кунида соат 11:00 да трансформаторлар ишлаб чиқариш бўйича «Elektr Quvvat Qurilmalari» Ўзбек-Хитой қўшма корхонасининг тантанали очилиши маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Хитой Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари, Оммавий Ахборот Воситалари вакиллари ва Ўзбекистон Республикасининг Хукумат аъзолари иштирок этишди.

2011 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг Хитой Халқ Республикасига юқори даражали ташрифи давомида шу йил 7 март кунида “Ўзбекэнерго” ДАК ва «Holley Meteling Limited» Хитой корпорацияси ўртасида Доирали битим имзоланди. Ушбу Битим ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 10 ноябр санасидаги №ПҚ-1639 сонли “Ўзбекистон ва Хитой давлатлараро ҳамкорлик кўмитасини ташкил этиш ҳамда Хитой Халқ Республикаси билан алоқаларни янада изчил ривожлантириш чоралари кўрилиши хақида”ги Қарорини ижросини таъминлаш мақсадида “Энерготаъмир” МТИЧ ОАЖ худудида “Elektr Quvvat Qurilmalari” қўшма корхонаси ташкил қилинди.

“Elektr Quvvat Qurilmalari” ҚК таъсисчилари: “Holley Meteling Limited” Хитой корпорацияси, МТИЧ ОАЖ “Энерготаъмир”, “Elektron Xisoblagich” МЧЖ.

“Энерготаъмир” МТИЧ ОАЖ худудида Ўзбек-Хитой қўшма корхонасининг ташкил қилиниши Ўзбекистон Республикасида аниқлик даражаси жахон стандартларига мос бўлган замонавий ток трансформаторларини ўзлаштиришни ва ишлаб чиқаришни кўзда тутади.

Хулоса қилиб айтганда, янги маҳсулотларни ишлаб чиқарилиши, ички бозорни ток трансформаторлари билан таъминланиши ва экспортни ташкил қилиниши корхонанинг иқтисодий кўрсатгичларини яхшилайди ва ишлаб чиқариш қўвватини оширишга имкон яратади. Бундан ташқари корхонада 25 янги иш ўринлари яратилди.

Ҳозирги кунда “Elektr Quvvat Qurilmalari” ҚК 0,4 кВ кучланишга эга трансформаторларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйган. Биринчи босқидаёқ йилига 100 минг дона трансформатор ишлаб чиқаришни имкони мавжуд.

Келажакда икки компания ўртасидаги ҳамкорликни ошириш ва Ўзбекистон энергетика тизимидаги корхоналари учун маҳсулотлар ассортиментини, хизмат кўрсатиш турларини янада кенгайтириш мақсадида кучланиши 35 кВгача бўлган ток трансформаторларини ишлаб чиқарилиши ва сотилиши режалаштирилган.

Ўзбекистон Республикасида рангли металлар заҳиралари, хом ашё, ишчи кучлари мавжудлиги, улардан тулиқ фойдаланиш иложи борлиги, шунингдек, “Ўзбекэнерго” ДАК-нинг мавжуддаги ишлаб чиқариш инфратузилмаси кучлигини ва “Holley Meteling Ltd.” томонидан инвестициялар ҳамда юқори сифатли маҳсулотлар билан таъминланишни инобатга олган ҳолда 2013-2014 йилларда 10кВ ва ундан юқори кучланишга эга трансформаторларни ишлаб чиқарилиши кўзда тутилган.

“Энерготаъмир” МТИЧ ОАЖ стратегиясининг асосий устунлиги бу сифат ва халқаро стандартларига мос менежмент тизимининг мавжудлигидир. Булар халқаро инвесторлар томонидан корхонага узоқ муддатли ҳамкорликни ва катта хажмдаги капитал маблағларни берилишини таъминлайди, бундан ташқари корхонага нисбатан умид ва ишонч даражасини оширади.

Manba: не указан
Просмотров: 1399

Shaxsiy kabinet

maishiy iste'molchilar uchun
  • Elektr energiyasi uchun to'lov qulaylik
  • SMS to'lovlar xabardor
  • Axborot SMS xabar
  • Nazorat xarajatlar
Kabinetga o`tish
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech