Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
30 Aug 2018

Мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг иқтисодий қудратини юксалтириш ва ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш борасидаги катта хизматлари, сўнгги йилларда юртимизда барча соҳаларда қўлга киритилаётган улкан ютуқларга қўшган муносиб ҳиссаси, ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини таъминлаш, ишлаб чиқариш соҳа ва тармоқларини замон талаблари асосида такомиллаштириш, илғор инновацион технологияларни жорий этиш борасидаги кўп йиллик самарали ва фидокорона меҳнати ҳамда энергетика тизимининг ривожланишида меҳнатлари учун бир қатор ҳамкасбларимиз Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг йигирма етти йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони асосида юртбошимиз Ш.Мирзиёев томонидан муносиб тақдирландилар.

«МЕҲНАТ ШУҲРАТИ» ОРДЕНИ БИЛАН

Райимов Рўзиқул Облоқулович — «Ўзбекэнерго» акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг ўринбосари.

«ДЎСТЛИК» ОРДЕНИ БИЛАН

Турдимуратов Гафуржон Султанович — «Сирдарё иссиқлик электр станцияси» акциядорлик жамиятининг 1-қозон турбина цехи бошлиғи ўринбосари, Сирдарё вилояти

«ШУҲРАТ» МЕДАЛИ БИЛАН

Наркулов Олимжон Кулдошевич — Зарбдор тумани электр таъминоти корхонаси электромонтёри, Жиззах вилояти.

Уларга энергетика тизимининг барча ходимлари номидан сиҳат- саломатлик, оилавий бахт ва келгуси ишларида омад тилаб қоламиз.
Manba: "O`zbekenergo" AJ axborot markazi
Просмотров: 435

Shaxsiy kabinet

maishiy iste'molchilar uchun
  • Elektr energiyasi uchun to'lov qulaylik
  • SMS to'lovlar xabardor
  • Axborot SMS xabar
  • Nazorat xarajatlar
Kabinetga o`tish
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech