Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
0
Hurmatli sayt tashrifchilari!

Biz Sizlarning barcha takliflaringizni va mulohazalaringizni bajonidil ko'rib chiqishga, Sizni qiziqtirgan savollarga mamnuniyat ila javob berishga doim tayyormiz. Ammo Siz o'z murojaatlaringizda albatta ism-sharifingizni ko'rsatib o'tishingizni so'raymiz. Imzolanmagan xabarlarga biz javob qaytarmasligimizni Sizga ma'lum qilamiz.

Ma'muriyat




Умумий саволлар 5

  • Истеъмолчини электр хисоблагич кўрсатгичи ва базадаги кўрсатгич ўртасидаги фарк қандай бартараф этилади? Қарздор бўлганда қандай? Ортиқча тўлов сифатида фарқ бўлганда қандай?


    "Электроҳисоб" ДКда барча ҳисоб китоблар Вазирлар Маҳкамасининг 22.08.2009 йилдаги 245- сонли "Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари"га асосан амалга оширилади. Истеъмолчиларнинг ҳисоблагич кўрсатсатгичлари агентлари томонидан мобил телефонлари орқали СМС ҳабар кўринишида юборадилар. Ҳисоб рақамига маълумотлар қабул қилинганда ҳисоб китоб автомат тарзда бажарилади ва ҳисоб рақамингизни ҳолати тўғирланади.
  • Онлайн тўловларни амалга ошириш қоидалари қандай?


    Маиший истеъмолчилардан электр энергияси учун тўловларни интернет орқали тўлаш тизими (Тошкент шахри истеъмолчилари учун) ишга туширилган. Тўловни амалга ошириш учун истеъмолчи онлайн пластик карточкасини инфокиоск орқали "СМС-хабар" тизимига бириктириши, сўнг интернет орқали www.uzcard.uz. сайтга кириб тўловни амалга ошириш учун парол олиш лозим. www.uzbekenergo.uz сайти "Маиший истеъмолчилар учун хизмат" сахифасида “Маиший истеъмолчи”нинг шахсий кабинетида https://my.uzbekenergo.uz/pcabinet/ “онлайн тўлов” менюсига кирилади ва электр тармоқлари корхонаси танланади, шахсий ҳисоб рақами терилади ва тўлов амалга оширилади.
  • Уй эгалари ўзгарганда қандай ҳаракатлар амалга оширилиши лозим?


    Электр таъминоти корхонасига мурожаат этасиз:

    1. Ариза.
    2. Олди-сотди, ворислик ёки хадя ахди ҳужжатининг нусхаси.
    3. Уй эгасини шахсий паспортининг нусхаси.

  • Истеъмолчининг ҳисоб рақами ҳолати ҳакида маълумотни олиш учун нима қилиш лозим?


    Истеъмолчи банк, пайнет ва бошқа тўлов тизимлари орқали тўлов амалга оширганда телефон рақамини ҳисоб рақамига бириктирш имконияти мавжуд.

    Истеъмолчининг мобил телефон раками дастурга бириктирилган бўлса, 2100 қисқа рақамига лотин алифбосида "D" ҳарфи юборилса, ҳозирги кундаги ҳолати тўғрисида СМС кўринишида маълумот олиши мумкин.
  • Маиший истеъмолчиларнинг "Шахсий кабинет"га таалуқли саволлари келиб чиқса, каерга мурожаат этишлари лозим?


    Маиший истеъмолчи электр тармоқлари корхонасига ёки "ЭнергоАБТсозлаш” ФФ 236-61-85 рақамига мурожаат этиши мумкин.

Shaxsiy kabinet

maishiy iste'molchilar uchun
  • Elektr energiyasi uchun to'lov qulaylik
  • SMS to'lovlar xabardor
  • Axborot SMS xabar
  • Nazorat xarajatlar
Kabinetga o`tish
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech